Latest news

01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  0 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  2 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  6 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  9 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  29 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  9 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  1 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  19 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  15 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  43 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1

Ўзбекистоннинг ОК-2015даги рақиблари бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказишди News

Ўзбекистоннинг ОК-2015даги рақиблари бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказишди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2015 финал босқичидаги рақиби - Хитой миллий терма жамоаси сентябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Ален Перрен бош мураббийлигидаги Хитой миллий терма жамоаси 4 ва 9 сентябрь кунлари ўз майдонида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказди. Хитой терма жамоаси дастлаб ўз майдонида Кувайт терма жамоасини қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 9 сентябрь куни эса, Хитой Харбин шаҳрида Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Аввалроқ хабар берганимиздек, Хитой терма жамоаси октябрь ва ноябрь ойларида 2тадан, декабрь ойида эса учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушишни режалаштирган. ФИФА расмий сайтига кўра, Хитой миллий терма жамоаси октябрь ойида Фаластин ва Парагвай терма жамоаларига қарши майдонга тушса, ноябрь ойида ўз майдонида Янги Зеландия ва Гондурас термаларига қарши ўйинлар ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, 13 ва 17 декабрь кунлари Пекинда Қирғизистон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинини ўтказилиши ҳам режада бор. Ален Перрен бош мураббийлигидаги Хитой термасининг Осиё Кубоги баҳслари олдидан сўнгги учрашуви 21 декабрь куни Фаластин терма жамоасига қарши ўтказилади.

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги яна бир рақиб Саудия Арабистони терма жамоаси ҳам 8 сентябрь куни Лондон шаҳрида Австралия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиб 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Саудия Арабистони терма жамоаси октябрь ва ноябрь ойларида жами яна 5та ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган. Ҳусусан, 10 ва 15 октябрь кунлари Жидда шаҳрида Уругвай ва Ливан терма жамоаларига қарши ўйинлар ўтказилса, ноябрь ойида Қатар, Баҳрайн ва Яман терма жамоасига қарши ўйинлар ўтказилиши режалаштирган.

Осиё Кубоги-2015 гуруҳ босқичидаги сўнгги рақиб КХДР терма жамоаси эса 11 ноябрь куни Дохада Қатар терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказиш борасида келишиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам октябрь ва ноябрь ойларида бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Унга кўра 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. 10 ва 14 октябрь кунлари эса Дубайда Баҳрайн ва БАА миллий терма жамоаларига қарши ўйинлар бўлиб ўтади. Қосимов шогирдлари декабрь ойида ҳам иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушишлари режалаштирилган. Дастлаб, 13 декабрь куни БААнинг Дубай шаҳрида Фаластин термасига қарши учрашув бўлиб ўтади. ОК баҳсларидан олдинги сўнгги ўйин эса 28 декабрь куни Ироқ терма жамоасига қарши ўтказилади.

Маълумот ўрнида, декабрь ойида миллий терма жамоа БААда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади ва ушбу йиғин Миржалол Қосимов шогирдлари учун Осиё кубоги-2015 мусобақаси учун сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика