Latest news

15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  1 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  1 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  2 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  10 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  23 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  6 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  27

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Грузияга кичик ҳисобда мағлубиятга учради News

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Грузияга кичик ҳисобда мағлубиятга учради

ФИФА кунлари доирасидан ўрин олган Грузия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви. 

15.11.2021. Грузия.  "Тенгиз Буржанадзе" стадиони  19:00

Грузия - Ўзбекистон 1:0 (ТУГАДИ)

Ҳакамлар: Виталий Романов, Семен Шлончак, Валентин Куцев

Гол: Давит Волков 41, 1:0

Грузия: 17. Лазаре Купатадзе, 2. Отар Какабадзе, 4. Гурам Кашиа, 3. Давит Хочолава, 9. Зурико Давиташвили (Торнике Окриашвили),15. Ираклий Азаров, 16. Ника Квеквескири, 21. Вако Гвилия (Георгий Абуржаниа, 70), 11. Саба Лобжанидзе ( Гиорбелидзе, 86), 8. Вако Казаишвили (Хвича Кварацхелия, 60), 20. Давит Волков ( Георгий Цитиашвили, 70)

Захира: Лориа, Гугешашвили, Чабрадзе, Мамучашвили, Двали, Катчарава, 

Ўзбекистон: 12. Ўткир Юсупов, 4. Фарруҳ Сайфиев, 2. Ислом Қобилов, 18. Абдулла Абдуллаев, 5. Даврон Ҳошимов (3. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 46) 7. Отабек Шукуров, 8. Икром Алибоев ( 6.Азиз Ғаниев, 46), 9. Одил Ҳамробеков, 10. Жалолиддин Машарипов, 17. Достон Ҳамдамов ( Хожимат Эркинов, 61), 10. Элдор Шомуродов ( 21. Игорь Сергеев, 78)

Захира: Элдор Суюнов, Валижон Раҳимов, Марлен Чобанов, Аббос Отахонов, Аброр Исмоилов, Ислом Кенжабоев

Огоҳлантириш: Гурам Кашия, 59, Отабек Шукуров 82

Четлатиш: Ираклий Азаров, Фарруҳ Сайфиев 84


ЯНГИЛАШ


90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

86. ЎЗГАРИШ. Грузия, Саба Лобжанидзе ўрнига Гурам Гиорбелидзе тушди. 

84. ЧЕТЛАТИШ. Бош ҳакам Грузия футболчиси Ираклий Азаров ва Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Фарруҳ Сайфиевни майдондан четлатди. 

83. ЗАРБААААААА. Хвича Кварацхелиянинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. 

82. ОГОХЛАНТИРИШ. Ўзбекистон, Отабек Шукуров

78. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Элдор Шомуродов ўрнига Игорь Сергеев тушди. 

70. ЎЗГАРИШ. Грузия, Вако Гвилия ўрнига Георгий Абуржаниа, Давит Волков ўрнига Георгий Циташвили тушди. 

67. Окриашвилининг зарбаси жуда кучли чиқди. 

61. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Достон Ҳамдамов ўрнига Хожимат Эркинов тушди. 

60. ЎЗГАРИШ. Грузия, Зурико Давиташвили ўрнига Торнике Окриашвили, Вако Казаишвили ўрнига Хвича Кварацхелия тушди. тушди. 

59. ОГОҲЛАНТИРИШ. Грузия, Гурам Кашия

55. Захирадан майдонга тушган Иброҳимҳалил Йўлдошев тезлигидан фойдаланишга интиляпти. Ҳужумларни бошлашда анча фаол.

48. Терма жамоамиз тўп назоратини қўлга олмоқда. Вазиятлар яратишга ҳаракат қилмоқда. 

46. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Даврон Ҳошимов ўрнига Иброҳимҳалил Йўлдошев,  Икром Алибоев ўрнига Азиз Ғаниев тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

45. Биринчи бўлим якунланди. 

43. Ўткир Юсуповдан яна бир сейв. Рақиб ҳужумчисининг зарбасини Юсупов қайтариб юборди. 

41. ГОЛ. Марказий ҳимоядаги хатодан Давит Волков унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Абдулла Абдуллаев унга қаршилик кўрсатишда хато қилди. 

36. Жалолиддин Машариповнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

36. Жалолиддин Машариповга нисбатан жарима майдончаси чизиғи устида қўполлик ишлатилди. Тўп жуда қулай нуқтада. 

33. Терма жамоамизда кескин вазият. Элдор Шомуродов тезлик билан олдинга ўтди. Якуний зарбани дарвозабон қайтариб қолди. 

31. Достон Ҳамдамов бу сафар чап қанот ўткир бурчакдан зарба йўллади. Бироқ ноаниқ.

26. Достон Ҳамдамов тезкорлик билан олдинга ўтиб зарба берди. Лазаре Купатадзе тўпни осонликча ушлаб олди. 

24. Зурико Давитаишвилининг зарбасини Ўткир Юсупов қайтариб қолди. Юсуповдан сейв. 

23. Грузиядан яна бир хавфли ҳужум. Вако Казаишвилининг зарбаси Ислом Қобиловнинг елкасига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

13. Грузиядан навбатдаги ҳужум. Саба Лобжанидзенинг зарбасини Ўткир Юсупов ушлаб олди. 

7. Терма жамоамиз ҳужум ташкил қилди. Жалолиддин Машарипов-Икром Алибоев комбинациясини Элдор Шомуродов зарба билан якунлашни уддасидан чиқди. Биринчи ҳужум ёмон эмас. 

2. Грузиянинг илк ҳужуми самарасиз чиқди. Ҳимоячиларимиз яккама-якка курашда устун чиқиб хавфни бартараф этишди. 

Ўйин бошланди. 

- Учрашув 19:00да бошланади.

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика