Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  165 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Ўзбекистонлик “Пеле” Бобир Абдухолиқовни табриклаймиз News

Ўзбекистонлик “Пеле” Бобир Абдухолиқовни табриклаймиз

Бугун “Насаф” жамоаси аъзоси, иқтидорли ҳужумчи Бобир Абдухолиқов таваллуд кунини нишонламоқда. Футболчи 23 ёшга қадам қўйди.

Косон туманиниг Каманди қишлоғида туғилган Бобир Абдухолиқовнинг миллионлар ўйинига ошно тутилиши Қаршининг “Насаф” клуби орқали бошланган. 

Болаликдаги кумири афсонавий ҳужумчи Зафар Холмуродовнинг ўйинларига меҳр қўйишни бошлади ва мақсади сари дадил қадам ташлади. Футболга бўлган юқори қизиқиши сабаб у отасини “Насаф” академиясига боришни кўндиради. Академияда унга Умар Раҳматтулаев устозлик қилади. Қизиғи, “Пеле” лақабини ҳам айнан ушбу мураббий беради. 2014 йилда “аждарлар” ўринбосарлар жамоасига таклиф этилган Бобир тезда иқтидорини ва салоҳиятини намоён қилишга киришади. 

Кичик жуссасига қарамасдан чайир ва епчил ҳаракатлари Рўзиқул Бердиевнинг диққатини ўзига жалб қилади. Кейинги йилларда асосий таркиб билан бирга машғулотлар ва йиғинларда қатнашиб тажрибасини ошириб боради. 2016 йилги мавсумга бош жамоа билан ҳозирлик кўрган футболчи ОЧЛ гуруҳ босқичи босқичи биринчи турида Саудия Арабистонида “Ал Аҳли”га қарши ўйинда асосий таркибда учрашувни бошлайди. Халқаро ўйиндаги дебютини гол билан безашга муваффақ бўлди ва Қаршидаги жавоб баҳсида ҳам тўп киритишни уддасидан чиқди. 

Шу йили у Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан Бахрайндаги Осиё чемпионатида қатнашади. Гарчи мундиалга чиптани қўлга кирита олмаган бўлсакда Бобир ўзининг ўйинлари билан кўпчиликка манзур келди. Ажойиб иқтидор соҳиби кейинчалик ОТЖ билан Хитойдаги Осиё чемпионатида чемпионликни нишонлади. Афсуски, қишда Таиландда ўтказилган қитъа чемпионатида у терма жамоа билан Олимпиадага чиқа олмади. Умид қиламизки футболчи миллий терма жамоамиз билан Қатардаги мундиалга йўлланмани қўлга киритади.

Сайтимиз ижодкорлари номидан Бобир Абдухолиқовга соғлик ва саломатлик, фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз!



Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика