Ўзбекистонлик Осиё чемпиони Бангладеш клубига ўтди
01 jan 2020 16:34
News
Ўзбекистонлик Осиё чемпиони Бангладеш клубига ўтди
"Бухоро" клуби ҳужумчиси Акобир Тўраев легионерга айланди.
Ҳамюртимиз Бангладеш премьер-лигасида иштирок этувчи "Rahmatgonj Muslim Friends Society" клуби билан шартнома тузди.
Якунланган мавсумда ушбу клуб Бангладеш чемпионатида 13та жамоа орасида 10-ўринни эгаллаган эди.
Маълумот учун, 2019 йилги Суперлигада Тўраев 7та ўйинда майдонга тушди (1та тўлиқ) ва гол ура олмади. Акобир Тўраев 2012 йил Эронда ўтган U-16 Осиё чемпионатида Дилшод Нуралиев бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси сафида чемпион бўлган эди. Финалда Япония дарвозасига айнан Тўраев гол уранди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments