Latest news

17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  3 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  8 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  42 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  7 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4

Ўзбекистонлик мураббийлар хориж клубларида малака ошириб қайтишди News

Ўзбекистонлик мураббийлар хориж клубларида малака ошириб қайтишди

Хабарингиз бор, 2018 йили мамлакатимизда “Про” мураббийлик лицензияси учун ўқув-курслар бошланганди.

Мазкур ўқув жараёни босқичма-босқич ўтказилиб келинмоқда. Унда таҳсил олаётган бир қатор таниқли мураббийлар талабга биноан ўиш жараёни сўнггида хориж клубида малака ошириб қайтиши зарур эди. Шу боис бир қатор ўзбекистонлик мутахассисларни европа клубларида бўлиб қайтганидан хабар топдик.

Хусусан, жорий мавсум “Динамо” жамоасини бошқариб, кейинчалик истеъфога чиққан Даврон Файзиев, АГМК бош директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Мухтор Қурбонов, “Чиғатой” футбол мактаби директори Рустам Абдуллаев ҳамда “Нефтчи”нинг собиқ устози Баҳром Ҳайдаров яқинда Россия пойтахти Москвага сафар уюштириб, “Локомотив”да бўлишди. Маълум муддат Юрий Сёмин бошқарувидаги “темирйўлчилар” клубида маҳоратини оширган мутахассислар у ерда ўзлари учун бир қатор янгиликларни кашф этишга муваффақ бўлишди.



Шунингдек узоқ йиллардан буён “Насаф” жамоасини бошқариб келаётган, 3 карра Ўзбекистоннинг “Энг яхши мураббийи” сифатида тан олинган Рўзиқул Бердиев ҳам “Про” мураббийлик лицензияси учун ўқув-курсларида таҳсил олаётганди. Воҳалик мутахассис малака ошириб қайтиш мақсадида Туркиянинг “Бешиктош” клубини танлади. Унга “Пахтакор” раҳбариятида фаолият юритаётган, собиқ ҳужумчи Жаъфар Ирисметов билан Шота Арвеладзенинг яқин ёрдамчисига айланиб улгурган Жасур Абдураимов ҳамроҳлик қилди.

Албатта мураббийларимизнинг хориж клубларида малака ошириб қайтгани футболимиз учун жуда фойдалидир. Боиси улар Европа жамоаларидан ўзлари учун керакли бўлган ишларни кашф этишга эришгани аниқ.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика