Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Ўзбекистонлик ҳакамлар ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ишлайди News

Ўзбекистонлик ҳакамлар ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ишлайди

Шу йилнинг 15 сентябрь — 2 октябрь саналари давомида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган 16 ёшгача бўлган ўсмир футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ишлайдиган ҳакамлар маълум қилинди.

Осиё футбол конфедерацияси томонидан ушбу мусобақа учун тайинланган ҳакамлар рўйхатидан ўзбекистонлик ФИФА рефериси Азиз Асимов ҳамда Руслан Серзитдинов ҳам ўрин олган.

Таъкидлаш керакки, Осиё чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатига финал босқичига ташланган қуръа натижасига кўра КХДР, Таиланд ҳамда Яман жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Олимхўжаев шогирдлари турнирни 17 сентябрь куни Таиландга қарши ўйин билан бошлайди. 20 сентябрда Яман ва 23 сентябрь куни эса КХДРга қарши майдонга тушади.

Қитъа биринчилигига тайёргарлик жараёнини олиб бораётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Минск шаҳрига жўнаб кетди. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ушбу йиғин доирасида Беларусь билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ҳар икки ўйин Минск шаҳрида бўлиб ўтади. Жамоанинг Беларусга қарши ўртоқлик учрашувларининг дастлабкиси 25 июнда бўлса, иккинчи ўйин 27 июнь санасига белгиланган. Ҳар икки учрашув маҳаллий вақт билан 18:00да бошланиши белгилаб қўйилган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика