Latest news

01:35Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Аланяспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов тўлиқ ўйнади  0 01:31"Бавария" — Германия Суперкубоги соҳиби  0 01:07U-21 биринчилиги. Йовович ва Марушич "Насаф"га гол урди, "Сўғдиёна"дан суперкамбэк, пешқадамдан мағлубият  0 00:39Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз чемпионликни ўзимизда сақлаб қолиш"  1 00:37Ла Лига. "Барселона" йирик ғалаба билан бошлади, "Мальорка" биринчи бўлимдаёқ тўққиз киши бўлиб қолганди   47 00:11"Челси" "Милан" ярим ҳимоячисини қўлга киритмоқчи  0 23:57Элдор Мойлиев: "Насаф" ҳимоясини ёриб ўтиш бизга қийин бўлди"  0 23:39БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" меҳмонда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Ғаниев жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди  0 23:31АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вулверхэмптон"ни тор-мор этди, Ҳусанов захирадан ўйинга қўшилди  26 23:30Суперлига. “Навбаҳор” — “Нефтчи” 0:1   1 23:28Вадим Абрамов: "Мухлисларимиз уйдаги ғалабани соғиниб қолишганди"  3 23:14"Навбаҳор"нинг Намангандаги мағлубиятсиз серияси тугади  2 22:51Миржалол Қосимов: "Юриб футбол ўйнайдиган пайтлар ўтиб кетди"  6 22:03"Манчестер Юнайтед" Дания терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  2 21:30"Насаф" Қашқадарё дербисида "Шўртан"ни мағлуб этди  23

Ўзбекистонлик ҳакам ва назоратчилар U-19 Осиё чемпионати саралашида ишлайди News

Ўзбекистонлик ҳакам ва назоратчилар U-19 Осиё чемпионати саралашида ишлайди

2013 йилнинг сентябрь ҳамда октябрь ойларида Осиёниг бир қатор мамлакатида 2014 йили бўлиб ўтадиган U-16 ҳамда U-19 Осиё чемпионати саралаш баҳслари бўлиб ўтади. ОФК ушбу ўйинларга ўзбекистонлик назоратчи ва ҳакамларни ҳам жалб этди.
U-16 ва U-19 ОЧ саралаш баҳсларида ўзбекистонлик назоратчи ва ҳакамлардан ташқари ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев ҳамда ЎФФ техник бўлими бошлиғи Олим Арифовлар комиссарлик қиладилар. Жумладан, Санжар Ризаев 21-29 сентябрь кунлари Кувайт мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ОЧ саралаш «А» гуруҳи ўйинларига комиссар сифатида жалб этилган бўлса, Олим Арифов 25-29 сентябрь кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида бўлиб ўтадиган U-16 ОЧ саралаш «D» гуруҳи ўйинларида комиссарлик қилади.

Ўзбекистонлик назоратчи ҳакам, ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев 8-12 октябрь кунлари Хитойнинг Жечианг шаҳрида бўлиб ўтадиган U-19 ОЧ саралаши «I» гуруҳи ўйинларида ишлайди. Ушбу гуруҳда мезбон - Хитойдан ташқари Япония, Малайзия ва Макао ҳам иштирок этади.

Бош ҳакам Владислав Цейтлин ва ён қанот ҳаками Ҳусниддин Шодмонов 4-12 октябрь кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтадиган U-19 ОЧ саралаши «В» гуруҳи ўйинларида ишлайди. Ушбу гуруҳда финал босқичи йўлланмаси учун Иордания, БАА, Яман, Мальдив ва Афғонистон кураш олиб боради.

Ўзбекистонлик ён қанот ҳаками Жаҳонгир Саидов U-19 ОЧ «С» саралаш гуруҳи ўйинларида ишлайди. 8-12 октябрь кунлари Ироқнинг Арбил шаҳрида бўлиб ўтадиган баҳсларга таклиф этилган бош ҳакамлар орасида, маълумот учун, туркманистонлик Чоримурод Қурбонов ҳам бор. Ушбу саралаш гуруҳида, Ироқдан ташқари, Кувайт, Покистон ва Бангладеш терма жамоалари ҳам иштирок этади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика