Ўзбекистонлик 3 нафар ҳакам ОФК рекрутингида иштирок этди
24 feb 2024 15:45
News
Ўзбекистонлик 3 нафар ҳакам ОФК рекрутингида иштирок этди
Аввалроқ хабар берганимиздек, жорий йилнинг 18-22-февраль кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ОФК рекрутинги бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.
Ушбу рекрутинг-семинарида 3 нафар ҳакамимиз — Акобирхўжа Шукуруллаев, Фирдавс Норсафаров ҳамда Адҳам Риҳсибоев (футзал) иштирок этишди.
Семинар давомида ҳакамларнинг тил билиш даражаси ва жисмоний ҳолати текширилди. Фитнесс имтиҳонларидан сўнг, ўйин қоидалари бўйича назарий имтиҳон ўтказилди. Шу тариқа, рекрутингнинг дастлабки босқичи якунланди. Рекрутинг билан боғлиқ навбатдаги янгиликлар тез орада эълон қилиб борилади.

Link :
Source : ЎзФҲМ матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments