Latest news

17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  0 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  2 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  1 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   14 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  4 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  10 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  6 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0

Ўзбекистонга мағлуб бўлгач араб сайти БАА термасини танқид қилди News

Ўзбекистонга мағлуб бўлгач араб сайти БАА термасини танқид қилди

12 октябрь куни ўтказилган БАА - Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида вакилларимиз 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Ўйиндан сўнг кўп ўтмай Arabnews.com сайти ушбу баҳс ҳақида мақола чоп этиб, терма жамоа ва бош мураббийни танқид қилди. Мақолада шундай дейилади: 

"БАА терма жамоаси коронавирус сабаб йил бошидан бери энди биринчи марта йиғилиб ўртоқлик учрашуви ўтказди ва Ўзбекистон билан кечган баҳсда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Маълумки, апрелда терма жамоанинг аввалги мураббийи Иван Йованович бирорта ўйин ўтказмасдан истеъфога чиқарилган, шундан сўнг терма жамоани колумбиялик мутахассис Хорхе Луис Пинто қабул қилиб олганди".

"Эндиликда ушбу мутахассис олдига БААни жаҳон чемпионатига олиб чиқиш вазифаси қўйилган. Терма жамоанинг ЖЧ саралашдаги ишларини мақтаб бўлмайди. Амирлик футболчилари ўтган йил Таиланд ва Вьетнамга имкониятни бой бергач, Берт ван Марвейк истеъфога чиқарилди. БАА термаси айни пайтда ўз гуруҳида 4-ўринда боряпти".

"Ўзбекистон билан кечган ўйин Пинто учун дастлабки учрашув бўлди. Мазкур баҳсда колумбиялик мураббий БАА паспортини қўлга киритган икки нафар Жанубий америкалик футболчини майдонга туширди: аргентиналик Себастьян Таглиабу ҳамда бразилиялик Фабио Лима. Бунинг натижасида терма жамоада кўп вақтдан бери ўйнаб келаётган Омар Абдулраҳмон, Али Мабхут ва Аҳмад Халил четда қолишди".

"Ўйин бошланиши биланоқ БААда ўйин йўқлиги кўриниб қолди. Маҳаллийлаштирилган легионерлар ҳам ҳеч нарса қила олмади. Ўзбекистон терма жамоаси эса аксинча жуда уюшқоқ ҳаракат қилди. Хорхе Пинто бу ўйинда яна бир футбол фахрийси Исмоил Аҳмадни майдонга туширди. Лекин бу футболчининг юлдузли онлари ортда қолган кўринади. БАА "олтин авлоди"дан бири Исмоил Аҳмад 2012 йил Лондон Олимпиадасида иштирок этган, 2013 йил Кўрфаз Кубогида зафар қучган ва 2015 йил Осиё Кубогида бронза медалларга эга чиққан. Аммо шундан бери вақт ўтди".

"Кўриниб турибдики, Хорхе Пинто учун осон бўлмайди, чунки жамоа жуда оғир ҳаракат қилди. Жамоавий ўйин кўринмади. Икки нафар янги футболчига ҳали вақт керакка ўхшаб қолди. Лекин афсуски, Пинто учун етарлича вақт йўқ. У зудлик билан ўзгаришларни амалга оширмаса бўлмайди. Ўзбекистон билан кечган баҳсда майдонга тушган бошланғич таркибнинг ёши 29ни ташкил этди. Бу ҳам алоҳида мавзу. Мураббий буёғига қатъий қарор чиқариши керак: терма жамоа фахрийлар билан зерикарли ўйин кўрсатишда давом этадими ёки ғалабага чанқоқ ёшлар билан мундиалга чиқишга уриниб кўрадими. Яқин ойлар ичида Пинто шу саволга жавоб берса ажаб эмас".

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика