Latest news

21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  39 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  6 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  9 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  2 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3

Ўзбекистонга фақат хорижлик мураббийлар керак News

Ўзбекистонга фақат хорижлик мураббийлар керак

Ўзбекистоннинг исталган ёшдаги терма жамоасига зудлик билан чет эллик мураббийларни олиб келиш керак деган фикрдаман.

Мана, бугун Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тожикистон U-15 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Балки бу ўртоқлик ўйини, расмий беллашув эмас-ку дерсиз, лекин ўртоқлик баҳсидаям 6та гол ўтказиш уятдан бошқа нарса эмас! 

Бир ой олдин Мисрда ўтказилган U-20 Араб Кубогида қатнашган ёшларимиз гуруҳдан чиқа олмай қайтганди. Ўша мусобақада Тожикистон U-20 терма жамоаси гуруҳдан чиқишни уддалаганди. Биз эса шунчаки учта ўйин ўтказиб қайтганмиз. U-20 Араб Кубогига терма жамоани Ильдар Магдеев билан Дмитрий Ким олиб кетганди. 

Бугун мағлуб бўлган Ўзбекистон U-15 терма жамоаси бош мураббийи эса Сервер Жепаров ҳисобланади. 

Бу мағлубиятлар бекорга бўлаётгани йўқ. Чунки ЎФА терма жамоаларга малакаси юқори бўлмаган мураббийларни қўйяпти. Масалан, Жепаров ўз вақтида кучли футболчи бўлган, бунга шубҳа йўқ. Лекин мураббийлик соҳасида нимага эришди? У қайсидир клуб ўринбосарлари ёки U-18 жамоасини бошқардими? "Дубл" билан чемпион бўлдими? Ўсмирлар билан шаҳар чемпионатини ютдими? Йўқ. 

Ёки Ильдар Магдеев футболни тугатиб қанақасига бирданига терма жамоа бош мураббийи бўлиб қолди? Ёки бу қўлингда лицензия бўлса ишинг тайин деганими? 

Бундай шармандали натижа ЎФАда терма жамоалар билан ишлаш нотўғри эканлигини кўрсатяпти. Вазиятни тўғрилаш учун нима қилиш керак? Зудлик билан четдан иштиёқи баланд, "таниш-билиш", "соққани бос", "ўзингникини тиқиштир", "родителлар гапига кир" каби футболимизнинг қон-қонига сингиб кетган "замонавий ўзбек футболи атамалари"дан узоқ мураббийларни олиб келиш керак. Уларнинг ишига ҳеч ким аралашмасин, ўзларига қўйиб берайлик. Кимни чақирса ўзи ҳал қилсин. 

Тўғриси, шахсан менда ўзимизнинг маҳаллий мураббийларга ишонч йўқ. Мураббийларимиз ўзбек футболида революция қиладиган даражада кучли деб ўйламайман. Шу боис ЎФА ҳар бир терма жамоа учун - хоҳ эркаклар, болалар, аёллар, хоҳ футзал бўлсин энг аввало четдан мураббий қараши керак. 

Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика