Latest news

02:05Аҳмед Фатҳи: "Иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, аммо ўйин сўнгида ғалабани илиб кетдик"  0 01:48Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда барча жабҳаларда рақибдан устунроқ эдик"  10 01:44Аморим "Ипсвич"га қарши ўйинда МЮни бошқарадими?  0 00:55"Реал"нинг навбатдаги мураббийи аниқ...ми?  0 00:16Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман" (тўлиқ)  92 00:03Миллатлар лигаси. Италия Бельгияда, Англия Грецияда меҳмон (асосий таркиблар)  0 23:54Катанец қўл остидаги иккинчи расмий мағлубият  76 23:35ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Сўнгги сонияда ютқаздик  87 23:30ЖЧ-2026 саралаши. БАА - Қирғиз Республикаси баҳси якунланди  19 23:23ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон 90+12 дақиқада ўтказилган гол эвазига Қатар майдонида мағлубиятга учради  1085 22:59Маттейс де Лигт: "Фақатгина тен Хаг учун МЮга ўтмаганман. Бу жуда катта клуб"  1 22:32Биринчи бўлимдаги фалокат  35 22:08Миллатлар лигаси. Қозоғистон Австрияга мағлуб бўлди ва B дивизиондан тушиб кетди  6 21:33Расман: "Рома"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди, Шомуродов собиқ мураббийи билан ишлайди  3 21:15ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея ишончли ҳисобда, Хитой сўнгги дақиқада ғалабага эришди  0

Ўзбекистондан Осиё Кубогида "реально" қандай натижа кутсак бўлади? News

Ўзбекистондан Осиё Кубогида "реально" қандай натижа кутсак бўлади?

Эктор Купер Ўзбекистонга келганига кўп бўлмади.

У қанчалик бизнинг терма жамоамизни ўрганиб олди билмадим, лекин биз уни яхши билиб олдик. Уни аввал ҳам билар эдик. Футбол ичида юрган кишилар учун у ўтаётган машғулотлар катта янгилик бўлмади, эл қатори. Тўғри, айрим жиҳатлар бўйича маҳаллий мутахассислардан устунлигини кўришимиз мумкин. Айниқса футболчилар билан гаплашиш, ўз гуруҳидаги бошқа мутахассисларга ҳам ҳурматга билан қараш кераклигини ўргатиши яхши бўлаяпти. Сифат талаб қилаяпти. Маҳаллий мураббийлар бори билан кўникиб яшаб ўтдилар. Хорижликнинг яхши томони шунда аслида. Лекин машғулотлар борасида ундай деб айтмаган бўлар эдим. Бу борада легионерларимиз янаям яхши баҳо беришлари мумкин.

Купернинг ўйин услуби ҳимоядан қурилиши ҳақида билар эдик ва буни терма жамоамиз мисолида кўрдик. Буни яхши томонларини Осиё Кубогида кўрамиз деб ўйлайман, ҳозиргача бўлган ўйинларда бу услуб бизга мос эмаслигини кўрсатди. КХДР билан ўйинни инобатга олмаймиз, бу мен кўрган энг кучсиз Шимолий Корея терма жамоаси.

Баҳор-куз тизимидан келиб чиқсак, Осиё Кубогига футболчиларимиз оптимал формасида бора олмайди, яъний арабларга солиштирганда. Япония, Австралия ва Жанубий Кореянинг асосий таркиб футболчилари Европада тўп тепишади. Улар эса айнан формасини юқори чўққисига эришган пайти бўлади. Шунинг учун бу ерда муваффақиятга эришимизга сабабчи бўлиши мумкин бўлган ягона киши бу Купер. Аксинча, муваффақиятсизликка учрасак ҳам сабабчи Купер бўлади. Иккисига ҳам Купер сабаб бўлиши мумкин.


Сўнгги иккита Осиё Кубоги айнан биз учун ноқулай вақтга тўғри келаяпти. Кейингиси қаерда бўлиши ҳозирча номаълум. Бу вазиятдан Абрамов ва Қосимов қандай чиққанини биламиз. Иккиси ҳам декабрь ойидаги машғулотларда катта меҳнат қилган. Бир нечта ўртоқлик ўйинлари ўтказилган ва Осиё Кубоги олдидан тайёр ҳолатга кела олган. Омон билан расмий ўйинга қадар терма жамоамиз ўйин амалиётисиз қолаяпти. Осиё Кубогидаги аксар терма жамоалар ўртоқлик ўйинларини маъқул кўраётган бўлсалар, биз каби Япония ҳам ўйин амалиётисиз боришни маъқул кўрган. Лекин Япония таркибида Европада тўп тепаётган ўйинчилар борлигини унутмаслигимиз керак.



Купер сўнгги матбуот анжуманида МТЖ футболчиларига унинг услуби тўғри келмаётган бўлса, у МТЖ футболчиларининг услубига мослашиши мумкинлигини такидлаб ўтди. Бунинг учун эса камида битта ўйин керак бўларди. Туркияда Афғонистон терма жамоаси билан ўйнашимиз ҳақида Туркманистон ФФнинг расмий сайти ёзиб ўтди. ЎФА эса буни бўлмаган гапга чиқарди. Ўйин бўлмаслиги мумкин, ЎФАнинг жаҳлини чиқарган нарса бу эмас эди аслида. Фикрлар ичида, Афғонистон билан тенглашганимиз ёқмаган бўлиши мумкин. Уругвай, Сенегал ва Марокаш терма жамоалари ЖЧ олдидан ўзидан анча кучсиз бўлган рақиб билан ўйнади-ку? Ҳудди шундай, муҳим мусобақада кучсиз рақиб билан ўйнашни ҳеч қандай уятли жойи йўқ. Аксинча, футболчилар ўзларини эркин ҳис қиладилар, мураббий эса истаганча тактикани қўллаб олиши мумкин. Қиш фаслида "Локомотив", "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Насаф" жамоаларини Россиянинг топ клублари билан ўртоқлик ўйинларида жонини бериб ўйнайди, аслида эса бу рақиблар ўзларига кучсиз рақиб танлаб муаммоларини ҳал қиладилар.

Бу пайтда Туркияда рақиб топиб бўлмаслигини ҳаммамиз билар эдик. Шунинг учун машғулот ўтказиш учун иккита яхши давлат бор эди. Бу, Қатар ва БАА. Қатарда машғулот ўтказишнинг асосий фойдали жиҳатлари у ерга бугунда жуда кўплаб терма жамоалар йиғилганлиги. Мураббий ҳеч бўлмаса захира ўриндиғида ўтирган футболчиларини синаб олиши мумкин бўларди. Бу ўйинларни ҳеч қандай ФИФА рейтингига алоқаси йўқ. 9:0 ютсак ҳам, ютқизсак ҳам. БАА эса Осиё Кубоги мезбони. Қолаверса, БААда бўлиб ўтган клублар ўртасидаги ЖЧни жонли томоша қилиш орқали футболчиларнинг руҳиятига жиддий таъсир ўтказиш мумкин бўларди. Масалан, Абрамов Осиё Кубоги олдидан ўтказилган машғулотлариниг бирида футболчиларни оиласи билан иштирок этишига изн берган. Айнан шу услубни Дания терма жамоаси бош мураббийи Рихард Мёллер-Нильсен ҳам қўллаган эди. Об-ҳаво бўйича ҳам Қатар ва БАА мамлакатлари терма жамоамиз учун йиғин ўтказиш учун айни жойи эди. Ким билади, балки аргентиналик мутахассис панароқ жойни истаган ва кўпчилик учун сюрприз тайёрлаяпти.

Осиё Кубоги-2015 олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда 4та ўйин ўтказган.
Ўзбекистон - Фаластин 1:0
Ўзбекистон - Иордания 2:1
Ўзбекистон - Ироқ 1:0
Ўзбекистон - Ироқ 0:0

Осиё Кубоги-2011 олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда 1та ўйин ўтказган.
Ўзбекистон - Баҳрайн 1:1
П.С: Тунис ва БААда Ўзбекистон асосан клублар билан ўртоқлик ўйинларини ўтказган, шунинг учун статистикадан ўрин олмаган.




Куперни боши Қосимов ва Абрамовчалик қотмаслиги аниқ. У пайтлар 23талик таркибга кириш учун рақобат кучли эди. Ҳозир эса бир зумда ўтириб таркибни аниқлаб олса бўлади. Балки, Купер аллақачон ўзи учун 23 нафар футболчи ким бўлишини блокнотига ёзиб қўйган. Абрамов йиғинида иштирок этмаганман, лекин Қосимовнинг икки йиғинида ҳам иштрок этган киши сифатида айтишим мумкин-ки, Қосимов Дубайдан Тошкентга қайтишига бир кун қолганида қийинчилик билан таркибга якуний нуқта қўйган.


Осиё Кубоги каби мусобақаларда гуруҳдаги биринчи ўйин жуда катта аҳамият касб этади. Купер муваффақият қозонишимиз учун Омондан 3 очко билан ўтиши керак бўлади. Япония терма жамоаси бу мусобақага топ футболчиларининг барининг хизматидан фойдаланмаслиги маълум бўлди. Туркманистонга имкониятни бой берадиган савияга ҳали тушганимиз йўқ. Гуруҳ ғолиби бўлишимиз ҳам мумкин, минимум иккинчи ўрин нақт бўлиши керак. Ҳар ҳолда "Championat.asia"нинг 10 нафар ходими учта ўйин учун Осиё Кубогига бормаётганлиги аниқ. Осиё Кубогини championat.asia билан ўтказишингиз учун ижодий гуруҳ бор кучини ишга солади. 2011 йилги Осиё Кубоги менинг фаолиятимда жиддий бурилиш ясаган. Тезкор ишлашни айнан ўша ерда ўрганганман, умид қиламан, илк Осиё Кубогини ўтказадиган аксар ходимларимиз учун бу катта мактаб бўлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса мусобақада "реально" қарасак чорак финалгача бора олади. Уёғига дуо қиламиз азизлар!


Нодирхўжа Юлдашев

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика