Latest news

10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  0 09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  3 09:11МЮ ва "Челси" қизиқаётган футболчининг нархи 120 миллион фунт этиб белгиланди  1 08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0 08:03“Олтин тўп”га даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Рўйхатда Дембеле йўқ  8 07:36Ямал қимматбаҳо харидни амалга оширади  2 01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  5 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  3 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  12 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  3 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  13 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  27

Ўзбекистонда “ягона” Олег Зотеев 30 ёшга тўлди! News

Ўзбекистонда “ягона” Олег Зотеев 30 ёшга тўлди!

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи Олег Зотеев ўз таваллуд айёмини нишонлаяпти.

2015 йилдан бери Тошкентнинг “Локомотив” клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган тажрибали чап қанот ҳимоячиси бугун роппа-роса 30 ёшга тўлди. Олег 1989 йилнинг 5 июль куни Самарқанд вилоятининг Оқтош шаҳрида дунёга келган. Профессионал футболчилик фаолиятини 2008 йилда “Пахтакор” жамоасида бошлаган. У “шерлар” билан мамакат Кубоги соҳиби ҳамда Ўзбекистон вице-чемпиони бўлган. 2010-2012 йилларда пойтахт вилоятининг “Олмалиқ” жамоаси сафида тўп тепган. 

Олмалиқдаги ишончли ўйинлари сабаб Миржалол Қосимов уни “Бунёдкор”га таклиф қилган. 2013-2014 йилги мавсумларда “қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилган Зотеев 44 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол киритишга муваффақ бўлди. 2013 йилда у “Бунёдкор” сафида олтин дубль қайд этади, яъни ҳам Ўзбекистон чемпиони, ҳам мамлакат Кубоги соҳибига айланади. 2015 йилдан то шу кунгача “Локомотив” сафида майдонга тушиб келмоқда. “Темирйўлчилар” таркибида 3 марта чемпион бўлган. 

Олег Зотеев Ўзбекистон чемпионатларида жами 220 та ўйинда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 23 бор ишғол қилган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида 13 та ўйинда битта гол муаллифига айланган. 

Зотеев - Ўзбекистонда “ягона”!

Бугунги кун қаҳрамони ўзига хос рекорд соҳиби ҳам ҳисобланади. Зотеев уч марта Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлган мамлакатимизнинг ягона футболчиси ҳисобланади. Ҳозирча охирги Суперкубок ўйинида “Локомотив” ўтган мавсум Кубокни қўлга киритган АГМКга қарши баҳс олиб борганди. Учрашувда “темирйўлчилар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихларида иккинчи бор Суперкубок соҳиби бўлишганди. Шу куни “Локомотив” сафида ғалабани нишонлаган Олег учун бу Суперкубокдаги учинчи ютуқ эди. Зотеев уч марта Суперкубокда иштирок этиб, ҳар учаласида ҳам ғолиб чиққан Ўзбекистондаги ягона футболчи бўлиб турибди. У илк бор 2014 йил “Бунёдкор” таркибида Суперкубокни қўлга киритган ва орадан бир йил ўтиб “Локомотив” таркибида шундай ютуққа сазовор бўлган эди.

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Олег Зотеевни сайтимиз ходимлари ва ўқувчилари номидан муборакбод этамиз. 

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика