Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  2 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  32 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  19 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  11 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  304 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Ўзбекистонда VAR тизими пайдо бўлиши мумкин News

Ўзбекистонда VAR тизими пайдо бўлиши мумкин

Умид Аҳмаджонов бугун Миллий олимпия қўмитасида “Hawk-Eye Innovations Ltd” компанияси Осиё минтақаси бўлимининг бошқарувчи директори Бен Кроссинг билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун Миллий олимпия қўмитасида “Hawk-Eye Innovations Ltd” компанияси Осиё минтақаси бўлимининг бошқарувчи директори Бен Кроссинг билан учрашув ўтказди.

«Ўзбекистонга хуш келибсиз. Бизда футболни жуда севишади. Биз футбол билан бир қаторда, ҳакамлик тизимини ҳам ривожлантириш бўйича бир қатор ишларни амалга оширяпмиз. Ўзбек футболига VAR тизимини олиб кириш ҳам бугунги кунда олдимизда турган долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бу борада бизга ёрдам берадиган сиздек мутахассисни кўриб турганимиздан хурсандмиз», – деб сўз бошлади Умид Аҳмаджонов.

Ўз навбатида Бен Кроссинг компания кўплаб мамлакатларда иш олиб боришини, янги ҳамкорликдан фақат ва фақат хурсанд бўлишини таъкидлади.

«VAR тизимини ўрнатиш учун 4-8 ой вақт кетади. Унинг нархи келишув шартларига боғлиқ. Масалан, бунинг учун маҳаллий компанияларни жалб қилсангиз бу сиз учун арзонроқ тушади. Агар беш йиллик келишув амалга оширилса, янада яхшироқ шароитлар яратилади. Жўнаб кетиш олдидан юртингиздаги стадионлардан бирини кўздан кечираман», – деди мутахассис.

Томонлар учрашув давомида шунингдек, VAR тизимига оид бир қатор янгиликларни ҳам муҳокама қилдилар. Умид Аҳмаджонов ушбу тизимни Ўзбекистонда татбиқ этиш шартлари, яна бошқа жиҳатлар билан қизиқди.

Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов меҳмонга Ўзбекистон футбол ассоциацияси номидан эсдалик совғасини тақдим этди.


Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика