Latest news

10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  2 10:04"Интер Майами"нинг Албанинг ўрнига "Реал"нинг собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  0 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  3 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  20 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1

Ўзбекистонда спорт ташкилотлари энди бир ёқадан бош чиқариб ишлайди News

Ўзбекистонда спорт ташкилотлари энди бир ёқадан бош чиқариб ишлайди

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси вазирлик даражасига кўтарилгач, МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда спорт соҳасига янги тайинланган вазир Шоакрам Исроилов икки ташкилот ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Қишки Олимпиаданинг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пхёнчханга борган, кейинроқ эса Жанубий Корея маданият, спорт ва туризм вазири билан ўзаро ҳамкорликда ишлаш миссиясини ҳал қилиш учун Сеулда бўлган МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов Тошкентга қайтиши билан биринчи галда шу мажлисни ташкил қилди. Бундан кўзланган мақсад, спорт федерациялари, олимпия қўмитаси ҳамда соҳа вазирлиги ўртасидаги узвий боғлиқликни яратиш ва барчанинг бир мақсад йўлида бирлашишини таъминлашдан иборат эди. Токио—2020 Олимпиадасига жиддий тайёргарлик кўрилаётгани инобатга олинса, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳим аҳамият касб этади.


МОҚ президентлигидан ташқари, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти сифатида фаолият олиб бораётган Умид Аҳмаджонов Жанубий Кореяга жўнаб кетиши олдидан икки ташкилот ўзаро ҳамкорликда ишлашини таъминлаганди. Бунда нафақат матбуот хизматлари, балки барча бўлимлар бир мақсад йўлида бирлашиши талаб этилди. Энди эса Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳам бу ишга бош-қош бўлади.

Спорт вазирига айланган Шоакрам Исроилов ва МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов бунга қадар ҳам ўзаро ҳамжиҳатликда фаолият юритиб келгани сир эмас. Бу муносабатлар икки алоҳида ташкилотнинг бир мақсад йўлида бирлашишида ҳам ас қотиши шубҳасиз. Бунгача мазкур икки ташкилотнинг биринчи вице-президентлари бўлган Ойбек Касимов ҳамда Искандар Жўраевнинг ўзаро ўрин алмашиши ҳам шу йўлда хизмат қилади. Улар бир-бири билан узвий боғлиқлик ҳосил қилиши кўзда тутилган.


Умид Аҳмаджонов йиғилиш мақсадини ходимларга тушунтирар экан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бу борадаги алоҳида топшириғига урғу қаратди. Шу кунга қадар спортни ривожлантириш борасида бир қатор қарор ва фармонларга имзо чеккан Шавкат Миромонович, барча соҳаларда бир ёқадан бош чиқариб, виждон билан ишлаш кераклигини таъкидлаб келади. Спортдаги кетма-кет ўзгаришларда ҳам мана шу фалсафа ётибди дейиш мумкин.

Эндиликда футбол ассоциациясидан тортиб, спорт вазирлигига қадар, МОҚ тасарруфида бўлган барча федерациялар ҳам ҳамкорлик қилади. Мақсад мамлакат спортини кўтариш, соҳа муаммоларига биргаликда ечим излаш, ундаги иллатларни тозалаш ва бир жойда депсиниб турган ишларни тўғри йўлга қўйиб, ривожланиш йўлига тушиб олиш. Бу ишлар Токио—2020 Олимпиадаси ва ундан кейинги йирик мусобақалар олдидан муҳим қадамлардан биридир.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика