Latest news

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  53 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  24 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси очилди News

Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси очилди

Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси очилди ва у 2022 йилнинг 26 февраль санасига қадар давом этади.

"2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти"да трансфер ойнаси давомида Суперлига футбол клублари фақатгина 10 нафар янги футболчини рўйхатдан ўтказишлари мумкинлиги белгилаб қўйилган ва клублар бу ҳақда икки ой муқаддам расман огоҳлантирилган. Бу кўрсаткич Суперлига йўлланмасини қўлга киритган уч клубда 15 тани ташкил қилади. 

6 декабрга қадар футбол клубларида исталган миқдорда янги футболчилар билан тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш имконияти мавжуд эди. Бу имкониятдан фақатгина "Навбаҳор" ва "Металлург" футбол клублари фойдаланди. Тез орада бу ҳақда маълум қилинади. 

Лимитдан ташқари ҳолатда футбол клублари 2021 йилги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган айрим футболчилар билан шартномаларни узайтиришлари ёки ўзларининг U-18 жамоаларидан чекланмаган миқдорда ёш иқтидорларни асосий жамоага таклиф этишлари мумкин бўлади. Шунингдек, 2000 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар билан янги шартномалар ҳам лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказилади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика