Latest news

09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  0 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  3 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  20 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  35 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  11 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1

Ўзбекистонда матбуот котибининг қадри йўқ! News

Ўзбекистонда матбуот котибининг қадри йўқ!

Кеча тунда телеграм каналимизда эълон қилинган видео кўпчиликнинг қалбини ларзага солган бўлса керак.

Видеода бемор ҳолда ётган "Андижон" футбол клуби матбуот котиби Абдулҳафиз Абдулазиз ўғлининг мурожаати чиққан. Бу видеода Абдулҳафиз ака Истанбулдаги касалхонада жуда ҳолсиз ётгани, Тошкентга қайтиб кетишга шароити йўқлиги, ёнида пули қолмаганидан аянчли тарзда нолиб, Туркия президентига мурожаат қилган.

Эътибор беринг, мурожаат "Андижон" клуби раҳбарияти ёки бўлмасам Ўзбекистон ҳукуматига эмас, балки Туркия президентига қаратиляпти. Мана шу видео чиққанидан сўнг бир неча соат ўтди, тонг отиб яна бир кун бошланди. 

Лекин футболимиз катталаридан ҳалигача ҳеч ким бу видеога муносабат билдиргани йўқ. ЎФА, ПФЛ каналлари жим. ПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев ҳам телеграмда канал юритади, лекин охирги қўйган пости Украинадаги урушга тааллуқли иккита сурат.

Ёки бўлмаса ЎФА матбуот котиби Даврон Файзиевнинг ҳам канали бор. Айтайлик, Равшан Эрматов телефон қилиб (ҳар ҳолда видеони кўрган бўлса керак), Даврон, ЎФА Абдулҳафиз акага ёрдам қўлини чўзишга тайёр деб ёзворинг деб айтиш шунчалик қийинми? 

Йўқ, ЎФАдан бундай гап чиқиши умуман хаёлга келмайди. Кимсан футбол профессори Рустам Акрамов ҳолидан хабар олмаган ташкилот оддий бир матбуот котибининг тақдири билан қизиқадими. 

Қўлимиздан фақат томоша қилиш келади. Ҳар ҳолда футболда шундай. Биз яхшиси четда туриб қани нима бўларкин деб кузатамиз. Ўзбек футболида бирлашиш деган нарса йўқ. Ҳамма бир киши, бир киши ҳамма учун деган мақол умуман бизга тўғри келмайди. 

Гап "Андижон" клуби Абдулҳафиз акани Туркияда қолдириб келганида эмас, гап у кишини пулсиз қолдириб келганида. Пули йўқ у кишининг. Туркияда пулсиз, суғуртасиз беморларга қарашмайди.

Бу видеодан осонгина шуни тушунса бўлади: Ўзбекистонда матбуот котибининг қадри йўқ. Бўлса ҳам озгина. Матбуот котиби - бу керак пайт фойдаланса бўладиган буюм. Соғ пайтингиз ишлатишади, касал бўлиб қолсангиз, "узр, укам" жойни бўшатинг.

Аслини олганда Ўзбекистон футболида ҳеч кимнинг қадри йўқ. Сиз фақат жамиятга соғ пайти кераксиз. Бошингизга мушкул тушса, футболчи жароҳат олса, мураббий шамоллаб қолса, раҳбар касалхонага тушиб қолса - қолганлар шунчаки лоқайд томошабин. 

Ўйлаймизки, вазиятни ЎФА ва ПФЛ тезкорлик билан ўрганиб чиқади, қолаверса "Андижон" клуби ҳам ўз ходимининг тақдирига бефарқ қараб турмайди. Чунки гап инсон саломатлиги ҳақида боряпти. 

Барса Блогер.

Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика