Latest news

00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  1 23:58Шквирин "Андижон"да  2 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  5

Ўзбекистонда “Интер” клуби академиясининг расмий филиали очилиши мумкин News

Ўзбекистонда “Интер” клуби академиясининг расмий филиали очилиши мумкин

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футболни ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш мақсадида бир қатор футболи ривожланган хорижий мамлакатлар, жумладан, Италия, Испания футбол ассоциациялари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйганидан мухлисларнинг хабари бор.

Айни кунларда юртимизда “Реал Мадрид” академияси мураббийлари болажонларга ҳамда болалар мураббийларига мастер-класслар ўтишмоқда. Шунингдек, июль ойида Италия футбол федерацияси мутахассислари ҳам Тошкентга ташриф буюриб, ўзбекистонлик болалар футболи мутахассислари учун семинарлар ташкил этишади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Италиянинг “Интер” клуби футбол академияси билан музокаралар олиб боришяпти. Музокаралардан кўзланган мақсад пойтахтимизда “Интер” футбол клуби академияси расмий филиалини очишга эришиш.

“Интер” академияси дунёга машҳур футбол академияси ҳисобланиб, ўтган йили академия тарбияланувчилари Италияда 15,16,17 ва 18 ёшлилар ўртасидаги чемпионатларда ғолибликни қўлга киритишган.

Айни пайтда бутун дунёда Италиядан ташқари фақат Хитойда “Интер” клуби академияси расмий филиали мавжуд. Бунинг сабаби оддий – клуб акцияларининг катта қисми Хитойнинг «Suning Commerce Group» компаниясига тегишли.

Агар музокаралар муваффақиятли якунланса, Ўзбекистон “Интер” клуби академиясининг расмий филиали очилган дунёдаги иккинчи мамлакатга айланади.

ЎФАнинг мақсади фақат ўзбекистонлик футболчилар учун академия ташкил этиш эмас. Мақсад Тошкентда “Интер” клубининг футболчилар тайёрлаш бўйича Ўрта Осиё мамлакатларидаги Марказини ташкил этиш. Шунингдек, Италиянинг болалар футболи бўйича кучли мутахассисларини юртимизга олиб келиш ва уларнинг бой тажрибасидан унумли фойдаланиш ҳам режалаштирилган.

Rating: +106   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика