Latest news

02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  0 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  12 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  6 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  9 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2

Ўзбекистонда 5 йилдан бери ёши "урилган" 8 нафар футболчи аниқланди News

Ўзбекистонда 5 йилдан бери ёши "урилган" 8 нафар футболчи аниқланди

Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5887-сон Фармонида мамлакатда футболни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолардан бири сифатида футбол мусобақаларида қатнашувчи спортчининг биологик ёшини сунъий кичрайтириш масаласи ҳам келтирилган ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган.

Лига мазкур масалада 2020 йилдан буён Адлия органлари билан ҳамкорликда ишлаб, ҳар мавсум сўнгида ўзининг илк профессионал меҳнат шартномасини имзолаган футболчилар рўйхатини шакллантиради ҳамда улар орасидан ёши кичрайтирилган футболчиларни аниқлайди. Худди шу тартибда Лига 2024 йилги мавсумда илк профессионал шартномасини имзолаган футболчилар рўйхатини Адлия органларига тақдим этганди. Аниқланишича, рўйхатда мавжуд бўлган 364 нафар футболчидан фақатгина бир нафарида бу каби муаммо мавжуд. Яъни, футболчи аслида 2004 йил туғилган бўлса-да, унинг 2006 йилда туғилганлигини тасдиқловчи ҳужжат Лига рўйхатидан ўтказилган. 

Адлия вазирлиги мазкур хулосани тақдим этгач, Лига футболчини рўйхатдан ўтказган клубдан унинг тегишли ҳужжатларини ҳақиқий туғилган йили бўйича қонун доирасида расмийлаштиришни таъминлашни шу йилнинг 7 февраль санасига қадар амалга оширишни талаб қилганди. Ўтган давр мобайнида клуб ҳамда футболчининг ота-онаси мазкур қонун бузилиш ҳолатини бартараф этиш устида иш олиб борди ва унинг ҳужжатлари ҳақиқий туғилган йили бўйича расмийлаштирилиши таъминланди. 

Маълумот учун, Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда Лига 2020 йилдан буён бир қатор футболчиларни ўз ҳужжатларини ҳақиқий туғилган йили бўйича расмийлаштирилишига эришди: 

2020: 1 нафар (Қашқадарё вилояти)

2021: 3 нафар (Жиззахдан 2 нафар ва Тошкент вилояти)

2023: 3 нафар (Қашқадарёдан 2 нафар ва Самарқанд вилояти)

2024: 1 нафар (Тошкент вилояти). 

Лига футболни ривожлантириш йўлидаги Президент қарор ҳамда фармонларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш йўлидаги ҳамкорлиги учун Адлия вазирлигига миннатдорчилик билдиради. Ишонамизки, рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар сабаб яқин йилларда бу каби муаммолар тўлиқ бартараф этилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика