Latest news

15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  1 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  6 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  1 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  2 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун Украина билан ўйнади News

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун Украина билан ўйнади

Туркияда ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган Ўзбекистон ёшлар (U-20) терма жамоаси бугун иккинчи бор Украина ёшлар (U-21) терма жамоаси билан ўйнайди.
Бугунги ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Бунга қадар 22 январь куни Украина (U-21) жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган футболчиларимиз 24 январда Озарбайжон (U-20) жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этишганди.

Ёшларимизнинг йиғини 31 январга қадар давом этади.

Таъкидлаш лозим, мазкур йиғин Ҳайдаров жамоаси учун шу йилнинг 30 май куни Янги Зеландияда старт оладиган U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик босқичидан ўрин олган илк йиғин ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзекистон ёшлар терма жамоаси ўтган йили Мьянмада ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида кучли тўртликка кирган ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган эди.

Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Туркиядаги йиғинига жўнаб кетган таркиби:

Дарвозабонлар:
Дилшод Ҳамроев («Қизилқум»)
Ботирали Эргашев («Пахтакор»)

Ҳимоячилар:
Акром Комилов («Бунёдкор»)
Одил Ҳамробеков («Насаф»)
Достон Турсунов («Нефтчи»)
Иброҳим Абдуллаев («Пахтакор»)
Нодир Йўлдошев («Пахтакор»)
Нажмиддин Нормуродов («Насаф»)
Рустам Ашурматов («Қўқон-1912»)

Ярим Ҳимоячилар:
Жавоҳир Соҳибов («Пахтакор»)
Отабек Шукуров («Машъал»)
Миржамол Қосимов («Бунёдкор»)
Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор»)
Жавоҳир Сиддиқов («Пахтакор»)
Сардор Азимов («Бунёдкор»)
Темур Толипов («Пахтакор»)
Жамшид Ҳошимов («Шўртан»)
Алишер Мирзаев («Пахтакор»)

Ҳужумчи:
Достон Ҳамдамов («Бунёдкор»)
Забиҳилло Ўринбоев («Бунёдкор»)
Элдор Шомуродов («Машъал»)
Аслиддин Абдиев («Машъал»)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика