Latest news

20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  2 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  4 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  2 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  8 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  2 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  12

Ўзбекистон - Хитой: Превью News

Ўзбекистон - Хитой: Превью

Эртага, Австралиянинг Брисбен шаҳрида Осиё Кубоги «B» гуруҳи 2-тур ўйинида Хитой ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўзаро майдонга тушишади.
Қайд этиш лозим, иккала терма жамоа тўрт йил олдин Қатардаги Осиё Кубоги баҳсларида ҳам бир гуруҳдан жой олишган ва ўшанда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилган эди.

Маълумот ўрнида, эртага бўлиб ўтадиган баҳс иккала терма жамоа учун ҳисоб бўйича ўзаро 10-ўйин бўлади. Бунгача терма жамоалар ўзаро 9 маротаба ўзаро куч синашган ва унга кўра кичик устунлик Ўзбекистон терма жамоаси тарафида. Ўтказилган 9та ўйиннинг 5тасида Ўзбекистон ғалаба қозонган бўлса, 3 маротаба Хитой ўзаро ўйинларда ғалабага эга. Яна бир учрашувда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати Ўзбекистон фойдасига - 15:11.



Яна бир қизиқ маълумот - Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги баҳсларида Хитой терма жамоасига мағлубиятга учрамаган. Терма жамоалар Осиё Кубокларида ўзаро уч маротаба ўйнашган ва уларнинг иккитасида Ўзбекистон ғалаба қозонган бўлса, бир учрашув дуранг биланг якунланган.

Ўзбекистон ва Хитой терма жамоаларининг Осиё Кубоги баҳсларидаги ўзаро ўйинлари:

Осиё Кубоги-1996.
Гуруҳ босқичи.
Ўзбекистон - Хитой 2:0.

Осиё Кубоги-2007.
Гуруҳ босқичи.
Хитой - Ўзбекистон 0:3.

Осиё Кубоги-2011.
Хитой - Ўзбекистон 2:2.


Осиё Кубоги баҳсларидаги иштироклари борасида эса Хитой терма жамоасининг кўрсаткичи яхшироқ. Хитой терма жамоаси учун Австралиядаги мусобақа ҳисоб ўн биринчиси бўлса, Ўзбекистон терма жамоа учун мазкур мусобақа ҳисоб бўйича олтинчиси саналади. Ўзбекистон терма жамоаси 2011 йили Қатарда ўтказилган мусобақада тўртинчи ўринни эгаллаб мусобақа тарихидаги энг яхши натижасини қайд этган. Хитой терма жамоаси мусобақалар тарихидаги энг яхши натижасини 1980 ва 2004 йилларда қайд этган - ҳар икки сафар ҳам Хитой терма жамоаси финалда мағлуб бўлган.



Таъкидлаш жоиз, Хитойга қарши учрашувда бир қатор футболчилар терма жамоа сафидаги ўйинлари сонини янгилашлари мумкин. Жумладан, 1-турни дисквалификация сабаб ўтказиб юборган Ислом Тўхтахўжаев Хитойга қарши ўзинининг 40-учрашувини ўтказиши мумкин. Шунингдек терма жамоа ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ҳам ўз ўйинлари сонини 65тага етказиб қўйиш имкониятига эга. Терма жамоадаги ўйинлари сони бўйича рекордчи ҳисобланган Тимур Кападзе учун Хитойга қарши ўйин фаолиятидаги 118-ўйин бўлиши мумкин.



Осиё Кубоги-2015. B гуруҳи, 2-тур.
14 январь. Брисбен. Тошкент вақти билан соат 14:00.
Хитой - Ўзбекистон
Бош ҳакам
: Муҳаммад Абдулла Ҳасан (БАА)
Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла (БАА), Ҳасан Муҳаммад Хасан Ал Маҳри (БАА)
Захира ҳаками: Хеттиканканамаге Перера (Шри-Ланка)
Бешинчи ҳакам: Дение Гедара Хематунга (Шри-Ланка)
Назоратчи: Ленни Эдвард Макгрегор (Австралия)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика