Latest news

07:25Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  0 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  0 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  2 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  1 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  5 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  4 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  6 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  11 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2

Ўзбекистон ва Иорданиянинг 11-тўқнашуви News

Ўзбекистон ва Иорданиянинг 11-тўқнашуви

Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Ҳозирга қадар ушбу жамоалар 10 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Натижалар Ўзбекистоннинг устунлигини кўрсатмоқда. 4та учрашувда вакилларимиз ғалаба қозонишган. 5та ўйинда эса томонлар дуранг қайд этишган. Иордания фақат бир марта зафар қучган. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 16та гол уришган, 11 марта иорданияликлар тўп киритишган.

ЖЧ-2002 саралаши гуруҳ босқичи доирасида бу жамоалар илк бор тўқнаш келишган. Тошкентдаги баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Аммандаги баҳсда ҳам дуранг кузатилган - 1:1.

2008 йил Тошкентда ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтган. Унда вакилларимиз йирик ҳисобда зафар қучишган - 4:1. 2011 йилги Осиё Кубогидан олдин ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтган. Ўша баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

Ўша қитъа чемпионати чорак финалида Иорданияга қарши баҳсда Улуғбек Бақоевнинг иккита голи туфайли Ўзбекистон ғалаба қозонган - 2:1.

2012 йил август ойида Амман шаҳрида икки марта ўртоқлик учрашуви ўтказилган. Биринчи ўйинда Темур Кападзенинг голи жамоамизга ғалаба келтирган. Иккинчи баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида муваффақиятга эришишган.

Ўтган йил ЖЧ-2014 саралаши плей-офф босқичида Иордания билан тўқнаш келгандик. Амманда ҳам, Тошкентда ҳам бир хил 1:1 ҳисоби кузатилган. Ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинган. Ўшанда Иорданиянинг омади келганини ҳамон ишқибозларимиз унутишмаган.

Сентябрь ойи бошида пойтахтимизда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Игорь Сергеев ва Дилшод Жўраевнинг урган голлари Иорданиянинг мағлубиятини таъминлаганди - 2:0.



Сана Мезбон Ҳисоб Меҳмон Учрашув
1 27.04.2001 Ўзбекистон 2:2 Иордания ЖЧ-2002 саралаши
2 07.05.2001 Иордания 1:1 Ўзбекистон ЖЧ-2002 саралаши
3 22.03.2008 Ўзбекистон 4:1 Иордания Ўртоқлик учрашуви
4 02.01.2011 Иордания 2:2 Ўзбекистон Ўртоқлик учрашуви
5 21.01.2011 Иордания 1:2 Ўзбекистон Осиё кубоги 2011
6 13.08.2012 Иордания 0:1 Ўзбекистон Ўртоқлик учрашуви
7 15.08.2012 Иордания 2:0 Ўзбекистон Ўртоқлик учрашуви
8 06.09.2013 Иордания 1:1 Ўзбекистон ЖЧ-2014 саралаши
9 10.09.2013 Ўзбекистон 1:1 (пен 8:9) Иордания ЖЧ-2014 саралаши
10 4.09.2014 Ўзбекистон 2:0 Иордания Ўртоқлик учрашуви

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика