Latest news

01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  6 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  4 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  71 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  11 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6

Ўзбекистон (U19) - БАА (U19). Вакилларимиз камчиликда рақибларини мағлуб этдилар + ФОТО News

Ўзбекистон (U19) - БАА (U19). Вакилларимиз камчиликда рақибларини мағлуб этдилар + ФОТО

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси БААлик тенгқурларига қарши ўйин ўтказмоқдалар.


Тошкент. "Бунёдкор" стадиони

Бош ҳакам:
Азиз Асимов

Ўзбекистон (U19) - БАА (U19) 1:0

Гол: Кенжабоев 63.

Четлатиш: Саитов 43.


Ўзбекистон (U19):
Умид Эргашев, Жасур Раҳимов, Иброҳим Йўлдошов, Дилшод Саитов, Суҳроб Иззатов, Алишер Салимов, Расул Йўлдошов, Санжар Зокиров, Ҳасан Йўлдошов, Ислом Кенжабоев, Шаҳбоз Умаров.
Захира: Жавоҳир Қиличев, Обиджон Толипов, Нодир Куйбаков, Абубакир Мўйдинов, Акмал Мозговой, Жаҳонгир Абдусаломов, Бобуржон Асқаров, Аббос Жумақулов, Элбек Жуманов, Шохруҳ Абдураҳмонов, Асадбек Собиржонов, Жасур Эрмаматов.


БАА (U19): Суҳаил Абдуллоҳ Мутава, Омар Саид Суаф, Мажид Султон, Саиф ал Суаиди, Омар Салим, Ҳолид ал Белуши, Али Солиҳ, Ҳалфан ал Ноби, Абдулраҳмон Солиғ, Аҳмад Фаузи, Фаҳал ал Ҳаммади.
Захира: Салим Аҳмад,Саиф Абдулраззоқ, Муҳаммад ал Досари, Рашид Ҳалфан, Марван Фаҳад, Муҳаннед Аҳмед, Найиҳан Адҳил, Юсуф Айман, Муҳаммад Сирваши, Исо Аҳмад, Ҳалил Шокри, Султон Саид Муфтон.


Баҳс Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланди.

Ўйиннинг 13-дақиқасида БАА футболчиси дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятда қолиб кетганди. Якунда, посбонимиз жамоани қутқариб қолди.

18-дақиқада Санжар Зокировнинг тахминан 18 метрлардан тепган жарима зарбасини рақиб дарбозабони қийинчилик билан қайтариб қолди.

22-дақиқа. Ҳасан Йўлдошовнинг берган зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан бориб тушди.

27-дақиқа. Ислом Кенжабоевнинг жаримадан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

40-дақиқа. Омар Салимнинг жарима тўпини дарбозабонимиз Умид Эргашев бартараф этди.

43-дақиқа. Дилшод Саитов иккинчи сариқ карточкасини олди ва майдондан четлатилди. Рақиблар пенальти тепиш имкониятига эга бўлишди. Аммо, Ҳалфан ал Нобининг берган зарбаси ноаниқ бўлди.

45-дақиқа. Жамоалар танаффусга 0:0 ҳисоби билан чиқиб кетишди.





Суратлар муаллифи Толибжон Қосимов


Иккинчи бўлим бошланди.

54-дақиқа. Рақиб футболчиси бўш дарвозамизга гол кирита олмади. Стадионга йиғилган 100га яқин мухлис қарсак чалиб юборди.

55-дақиқа. Захирадан майдонга тушган Акмал Мозговой сариқ карточка олди.

62-дақиқа. Ислом Кенжабоев пенальти ишлади.

63-дақиқа. Кенжабоевнинг ўзи пенальтини аниқ амалга оширди ва ўйиндаги ҳисобни очди - 1:0!

70-дақиқа. Ўйинни кузатиш учун 319 нафар томошабин ташриф буюрди.

90-дақиқа. Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 5 дақиқа қўшиб берди.

Ўйин якунланди. Футболчиларимиз кичик ҳисобда рақибларини мағлубиятга учратдилар.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика