Latest news

07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  2 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  4 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  1 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  26 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  9 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  6 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  187 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0

Ўзбекистон U-23нинг Эронга қарши бугунги баҳсидан олдин саралаш гуруҳларидаги вазият қандай? News

Ўзбекистон U-23нинг Эронга қарши бугунги баҳсидан олдин саралаш гуруҳларидаги вазият қандай?

Хабарингиз бор, бугун Осиё яшил майдонларида U-23 Осиё кубоги саралаш беллашувларининг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Бугун келаси йил Қатарда ўтадиган мусобақада кимлар иштирок этишини билиб оламиз. Ҳозирча мусобақада қатнашадиган фақат икки жамоа номи маълум. Қатар мезбон бўлгани учун, иккинчиси саралашнинг "C" гуруҳида муддатидан олдин 1-ўринни нақд қилиб улгурган Вьетнам U-23 терма жамоаси. Қолган 14 жамоа номини бугун билиб оламиз.

U-23 Осиё кубоги саралашида жамоалар 11 гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боришмоқда. Ҳар бир гуруҳнинг биринчи ўрин соҳиблари, шунингдек энг яхши кўрсаткичга эга 4та иккинчи ўрин эгалари Қатарда ўтадиган финал босқичига йўл олади. 4та жамоадан иборат гуруҳларда 3-турдан сўнг охирги ўринни олган жамоанинг ўйинлари олиб ташланади. Масалан, бугун Гонг Конг Афғонистонга ютқазиб қўйиб бизнинг "E" гуруҳимизда охирги бўлса, уларнинг уччала ўйини ҳам ҳисоб-китоблардан олиб ташланади. Ўзбекистоннинг Гонгконгга урган 10та голи ҳам ҳисобланмайди. 3та жамоадан иборат гуруҳларда эса ҳаммаси одатдагидек ҳисобланаверади. Бундай гуруҳлар саралашда 4та: "B", "G", "I" ҳамда "K" гуруҳлари. "B" гуруҳида аслида 4та жамоа. Лекин, мезбон Қатар саралаш беллашувларида ҳисобдан ташқари қатнашмоқда. Жадвал ҳисобланганда уларнинг ўйинлари инобатга олинмайди.


Бугунги учрашувда бизни дуранг ҳам қониқтиради, муроса кўчаси танланган ҳолатда биз биринчи ўрин билан Осиё кубогига йўл оламиз. Лекин, Кападзе жамоасини дуранг учун майдонга олиб тушишига шахсан мен ишонмайман. Аниқки, бугун йигитлар фақат ғалаба учун майдонда саф тортишади. Шу ўринда барча 11 гуруҳдаги ҳозирги ҳолатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

"A" гуруҳи

Бу гуруҳда Брунейнинг ўйинлари жуда катта эҳтимол бекор қилинади ва қолган 3 жамоанинг ўзаро учрашувлари йўлланмани соҳибини аниқлаб беради. Бу гуруҳда иккинчи бўлган жамоанинг мусобақага йўл олиш эҳтимоли паст.

"B" гуруҳи

Ушбу гуруҳда бугун Мьянма Корея Республикасини ютиб қўйсагина иккинчи ўринни оладиган корейсларда имконият бўлиши мумкин. Акс ҳолда, бу гуруҳнинг 2-ўрни ўйиндан ташқари ҳолатда қолади. 

"C" гуруҳи

Бу гуруҳда Вьетнам муддатидан олдин 1-ўринни нақд қилиб бўлди. Чунки, уларга етиб олиши мумкин бўлган Яман билан 2-тур баҳсида ғалаба қозонган ва ҳар қандай ҳолатда ҳам бугун улар пешқадам бўлиб қолаверишади.

"D" гуруҳи

Бу гуруҳда ҳали 3 жамоада имконият сақланиб турибди. Агар бугун Баҳрайн японларни ютиб қўйса, кунчиқар юрт вакилларининг финал босқичидан қуруқ қолиб кетиш эҳтимоли ортиб кетади.

"E" гуруҳи

Бизнинг гуруҳда Ўзбекистон ва Эрон ҳали йўлланмани нақд қилишмаган. Дуранг ҳар иккала жамоани катта эҳтимол финал босқичига олиб чиқади. Қайсидир бир жамоа ғалаба қозонган тақдирда ҳам нариги томоннинг тўплар нисбати яхши ҳозирча ва энг яхши иккинчи ўринларга илиниш эҳтимоли юқори бўлади. Агар биз бугун форсларни йирик ҳисобда таслим этсак улар Осиё кубогисиз қолиб кетишлари ҳам мумкин.

"F" гуруҳи

Бу гуруҳда иккинчи ўринни оладиган жамоада ҳам финал босқичига чиқиш имконияти юқори. Чунки тўплар нисбати Ироқда ҳам, Қувайтда ҳам яхши.

"G" гуруҳи

Бу гуруҳдан иккита жамоа йўлланма олиши эҳтимоли юқори. БАА Ҳиндистонни ютса Хитой билан бирга 4 очкодан йиғади ва "G" гуруҳидан иккита жамоа финал босқичига чиқади.

"H" гуруҳи

Ушбу гуруҳда бугун Таиланд ва Малайзия ким биринчи бўлишини ўзаро ўйинда аниқлаб олишади ёки дуранг ўйнашса ҳар иккаласи чиқиши мумкин.

"I" гуруҳи

Бу гуруҳда бугун Австралия ва Тожикистон ким пешқадам бўлишини ўзаро ўйинда аниқлашади. Кенгурулар юрти вакилларининг ғалабаси қўшниларимизни йўлланмадан маҳрум қилиши мумкин ёки бу ерда ҳам дуранг ҳар иккала жамоани финал босқичига олиб чиқиши мумкин.

"J" гуруҳи

Бу гуруҳда Саудия бугун Камбоджани ютса керак, Ливан эса Мўғулистонга кўпроқ гол уриб тўплар нисбатини яхшилашга уринади.

"K" гуруҳи

Ушбу гуруҳда Индонезия ва Туркманистон терма жамоаларининг ҳар иккисида финал босқичига чиқиш имконияти яхши. Бугун улар ўзаро беллашади. Дуранг ҳар иккаласига йўлланма беради. Ҳатто, бир жамоанинг кичик ҳисобдаги мағлубияти ҳам ўша жамоага йўлланма бериши мумкин.

11 гуруҳнинг барчасидаги вазият билан танишдингиз. Биз ҳисоб-китобга қараб ўтирмаслик учун бугун Эронни ютишимиз керак. Шунда биз байрам қиламиз, форслар эса математика билан шуғулланишади.

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика