Latest news

02:03"Манчестер Сити" ўртоқлик ўйинида "Палермо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов майдонда ҳаракат қилди  15 01:25Расман: Нуньес 65 млн евро эвазига "Ливерпул"дан бошқа клубга ўтди  0 01:12"Эшитдик-да". Роналдиньо Тошкентга келади!  2 00:58ПСЖ 40+15 млн евролик трансферни амалга оширди  0 00:03"Барселона" Иньигонинг кетишини эълон қилди. Ҳимоячи "Ал Насср"га ўтмоқда  0 23:25Одил Абдумажидов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ, "Қўқон-1912" билан 6 очколик ўйин бўлади"  0 22:49Ўртоқлик ўйинлари. МЮ пенальтилар сериясида "Фиорентина"дан устун келди, "Милан" "Лидс" билан дуранг ўйнади, "Арсенал" "Атлетик"ни таслим этди, "Рома" ва "Атлетико" эса инглиз клубларини мағлуб этди  1 22:33Риза Айвазов Мўғулистон клубига ўтди  6 22:11"Ньюкасл" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  0 21:37"Реал" собиқ футболчиси Эден Азар ПСЖга ўтиши мумкин эди  0 21:10Расман: Достон Турсунов Гонконг клубига ўтди  2 20:30"Ал Насср" Коман учун "Бавария"га 30 миллион евро таклиф қилишга тайёр  3 20:01Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Индонезиядаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этиш учун Меданга йўл олди. Таркиб маълум  3 19:06"Пахтакор" клуби спорт директори "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида нима дейди?  18 19:00"Пахтакор-79" хотирасига ўтказиладиган учрашувга Россия терма жамоасидан Тошкентга кимлар келади?  22

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги иштирокига назар News

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги иштирокига назар

Хабарингиз бор, U-23 Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлади.

Кеча Тимур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ўз яшил майдонларида ўтказилаётган Осиё Кубогининг гуруҳ босқичидаги иштирокини пешқадам сифатида якунлади. Шукрки, гуруҳ босқичи мухлисларнинг қон босимини туширадиган таблеткаларни қаторлаштириб ташлаган ҳолда айтишга ноқулай бўлган сўзлар попурисининг жаранглашига ўрин қолдирмади. Бўлажак олимпиадачилар деярли барча учрашувларда устунликка эришиб, ҳақли муваффақиятга эришди. Хўш, жамоанинг бундай натижаларга эришишига нима туртки бўлди?

Прессинг

Хоҳ Қатар бўлсин, хоҳ Эрон, вакилларимиз учрашув давомида ҳимояда рақибни кутиб олиб, ҳужумларда бахтини излаб кўрмасдан рақиб дарвоза чизиғи ёнидан хавф туғдиришни бошлашди, бу эса кўпгина вазиятларда фойда берди. Айниқса, қатарлик футболчилар қимматли вақтини аямасдан ишқибозлик учун ташриф буюрган мухлислар қаршисида довдираб қолишди. Кападзе "Олимпик"га сингдирган тактикани қитъа миқёсидаги мусобақада самарали қўллай олди. Ҳаттоки иккинчи деб аталган таркибимиз ҳам дастлабки таймда эронлик тенгдошларини бир неча бор тўп йўқотишга мажбур қилишди.


ПРЕССИНГ

ПРЕССИНГ

ПРЕССИНГ

ПРЕССИНГ

ПРЕССИНГ
ПРЕССИНГ


Индивидуал маҳорат


Ҳамюртларимиз фақатгина математик ҳисоб-китобларга асосланган тактик ўйин билан чекланиб қолгани йўқ. Жойи келганда, болалигидан зангори экранларда кузатган севимли футболчиларига ўхшаш хатти-ҳаракатларни амалга ошириб, вазиятлар яратишга ҳаракат қилишди. Жумладан, иккинчи тўқнашувимизда бу нарса ўз самарасини яққол намоён этди. Жалолиддинов, Эркинов, Жиянов каби азаматлар таблога жавобгар ходимнинг меҳнат қилиши учун оёғидан нима келишини кўрсатиб қўйди. Қолган ўйинларда ҳам баҳс давомида футболчиларимиз чиройли кадр бўладиган ҳаракатларни амалга оширди.


Индивидуал маҳорат

Индивидуал маҳорат

Индивидуал маҳорат

Индивидуал маҳорат

Индивидуал маҳорат  
 
Индивидуал маҳорат


Энг ёрқин футболчи


Аслида барча йигитлар талаб қилинганидан юқори савияда тер тўкишди. Бироқ кўпроқ кўзга ташланган футболчини танлаш керак бўлса, Ҳожимат Эркиновнинг фойдали коэффициент кўрсаткичи юқорироқ эканлигини учала ўйинни ҳам кузатган футбол билимдонларини ҳис қилишган бўлса керак. Эҳтимол, сизда бошқа вариант бўлиши ҳам мумкин. Эркинов уч ўйинда бир гол киритди (дастлабки турда инобатга олинмаган гол муаллифига ҳам айланди), яна икки жамоадошининг рақиб дарвоза тўрини титратиши учун катта ёрдам берди. Шунингдек, кўпгина вазиятларда чап қанот орқали рақибларини роса ҳансиратиб қўйди. Шунингдек, Аббос Файзуллаевнинг хатти-ҳаракатлари ҳам ижобий таассурот қолдирди. Умуман олганда, гуруҳ пешқадамига айланишимизда барча ўйинчиларнинг хизмати беқиёс.

Ҳожимат Эркинов

Ҳожимат Эркинов

Ҳожимат Эркинов

Ҳожимат Эркинов

Ҳожимат Эркинов

Ҳожимат Эркинов

Ҳожимат Эркинов

Ҳожимат Эркинов

Ҳожимат Эркинов



Нималарга эътибор беришимиз лозим?


Залворли муваффақиятлардан сўнг кўзга ташланган арзимас муаммолар ким учундир тирноқ тагидан кир қидираётган сингари эриш туюлиши мумкин. Шундай бўлса-да, ўз вазифамиз юзасидан кичик доғларни келгуси баҳсларда кўрмаслик умидида сизлар билан баҳам кўрмоқчимиз. 

Терма жамоа ҳужумлар ташкил қилишда самарали ҳаракат қилмоқда, бироқ ортга қайтишда, рақиб қарши ҳужумида укаларимиз футбол қоидаларини етарли равишда бузмоқда. Ортган қолган уч тур давомида ўзбекистонликлар 5 марта ҳакам томонидан сариқ рангдаги жарима қоғози билан сийланди. Уларни кўпайтириш эса эндиги ҳал қилувчи плей-офф баҳсларида салбий оқибатлар келтириб чиқариши мумкин. Мисол учун, Қатарга қарши баҳсда фолларимиз нисбати ҳам деярли ҳисобдақа кўриниш олди — 23:8. Дисклафикацияга учрамаслик ҳамда стандартсевар рақибларга шарт-шароит яратмаслик мақсадида бу жиҳатларга ҳам эътиборлироқ бўламиз деган умиддаман.

Рақибга қўполлик ишлатиш билан бир қаторда ўзимизда юзага келаётган имкониятлар устида ҳам янада жиддийроқ ишлаш мақсадга мувофиқ бўларди деб ўйлайман. Гол киритиш эҳтимоли юқорироқ бўлган вазиятларда тепилган тўпларнинг кўп қисми рақиб жонли деворидан ортга йиғламсираб қайтмоқда. Жарима тўпларини амалга оширишда Миржалол Қосимов каби бўлмаса-да, ярим голли имкониятларда рақибга биз кўча футболида ўйнаганда ютқазганни жазолайдиган "қоплаш" усулини қўлламаган маъқул.

Жарима зарбаси

Жарима зарбаси

Жарима зарбаси

Агар диққат билан ўйинларни кузатсак, жамоамизнинг плюс-минусларини керагидан ортиқ санаш мумкиндир эҳтимол. Юқоридаги фикрлар шунчаки шахсий хулосам. Унга қўшилиш-қўшилмасликка ҳаққингиз бор, албатта. Барчамиз турнир сўнгида ўрнатиладиган шоҳсупада ўзимизникилар кубокни бошлари узра юқори кўтаришларини орзу қиламиз. Имконимиз борича, кейинги рақибимизнинг ўйин услубини ҳам таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. Ироққа қарши кечадиган чорак финал баҳси барчамиз тантана қиладиган натижада якунланишини истаймиз.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика