Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  21 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Ўзбекистон U-22ни Қатарда қўллаб-қувватлашни истаган мухлислар диққатига! News

Ўзбекистон U-22ни Қатарда қўллаб-қувватлашни истаган мухлислар диққатига!

2016 йил 11-30 январь кунлари Қатар пойтахти Доха шаҳрида бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатида ёшлар терма жамоамизни стадиондан қўллаб-қувватлашни хоҳлайсизми? Унда ушбу хабар айнан сиз учун!

Ўзбекистон футбол мухлислар клуби "Smart System" сайёҳлик компаниясини билан ҳамкорликда ушбу сафарни ташкил этмокда. Мухлисларимиз нафақат Қатар, балки БААнинг Дубай шаҳрига ҳам ташриф буюришади. Дарвоқе ушбу Осиё чемпионатининг бронза, кумуш ва олтин медаль соҳиблари Рио-2016 Олимпиадаси йўлланмасига ҳам эга бўлади.
 
Сафарга бориш учун аввало паспортингизда хорижга чиқиш-кириш ҳуқуқини берувчи ва тугаш муддати камида 1 февралгача бўлган ОВИР визаси бўлиши шарт. Қолган барча ҳужжатларни сайёҳлик корхонаси расмийлаштиради.

Сафар 13-27 январь кунларига мўлжалланган. 13-21 январь Қатар.
3та уйин гуруҳ босқичи (хоҳловчилар учун чемпионат охиригача қолиш имконияти ҳам мавжуд)
21-27 январь БАА Дубай шаҳри.

Ҳужжатлар 10 декабрга қадар қабул қилинади

Барча маълумотларни қуйидаги рақамлар орқали олиш мумкин.

Мурожаат учун телефонлар:
+998901759001
+998903585050
+998951967979

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика