Latest news

23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  1 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  10 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  9 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  2 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  7

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади News

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади

Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси 2014 йилнинг 11-26 январь кунлари Уммон давлатида ташкил этиладиган U-22 Осиё чемпионати финал босқичида иштирок этади.
Аввалроқ, ушбу терма жамоага шу вақтгача Ўзбекистон миллий терма жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келган Шуҳрат Мақсудов бош мураббий этиб тайинлагани ҳақида хабар берилган эди. Уммондаги мусобақа арафасида Мақсудов шогирдлари, дастлаб, 24-29 декабрь кунлари Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказишади. «Жар» стадионида ўтказиладиган машғулотларга жами 1991-1994 йилларда туғилган жами 25 нафар футболчи жалб этилган.

Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси 2012 йил июнь ойида Непалда бўлиб ўтган саралаш баҳслари якунига кўра, Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритган эди. Декабрдаги йиғинлар финал босқичида иштирок этувчи таркибни шакллантириш йўлидаги илк қадам бўлиб, Осиё чемпионати арафасида якуний таркибга киритиладиган футболчилар хорижда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар – Элдорбек Суюнов (1991 йил туғилган, «Насаф»), Абдумавлон Абдужалилов (1994, «Пахтакор»), Акмал Турсунбоев (1993, «Пахтакор»);

Ҳимоячилар – Тоҳиржон Шамшитдинов (1993, «Пахтакор»), Максимилиан Фомин (1993, «Пахтакор»), Бобурбек Йўлдошев (1993, «Локомотив»), Сардор Раҳмонов (1994, «Локомотив»), Жавлон Мирабдуллаев (1994, «Бунёдкор»), Акбар Исматуллаев (1991, «Пахтакор»), Егор Кримец (1992, «Пахтакор»), Даврон Ҳошимов (1992, «Пахтакор»), Шерзод Файзиев (1991, «Машъал»), Владимир Козак (1993, «Пахтакор»);

Ярим ҳимоячилар – Аббосбек Махсталиев (1994, «Пахтакор»), Сардор Рашидов (1991, «Бунёдкор»), Диёржон Туропов (1994, «Олмалиқ»), Сардор Мирзаев (1991, «Нефтчи»), Дилшод Жўраев (1991, «Бунёдкор»), Муҳсинжон Убайдуллаев (1994, «Пахтакор»), Жамшид Искандеров (1993, «Пахтакор»), Сардор Собирхўжаев (1994, «Бунёдкор»);

Ҳужумчилар – Игорь Сергеев (1993, «Пахтакор»), Темурхўжа Абдухолиқов (1991, «Пахтакор»), Наврўз Алимов (1991, «Қизилқум»), Абдулазиз Юсупов (1993, «Пахтакор»).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика