Latest news

16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  0 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  5 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  6 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  8 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  2 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси «Ҳатта» ва «Остона»га қарши ўйнайди News

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси «Ҳатта» ва «Остона»га қарши ўйнайди

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси кеча, 5 январь куни ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш Дубайга етиб боргани ҳақида хабар бергандик.
Шуҳрат Мақсудов қўл остидаги Ўзбекистон U-22 10 январга қадар БААда шуғулланади, шундан сўнг Уммонга – Осиё чемпионатига йўл олади. Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар берди.

"БАА йиғини доирасида 2та ўртоқлик учрашуви режалаштирилган. Режа бўйича, дастлабки ўйин 6 январда Дубайнинг «Ҳатта» жамоасига қарши бўлади. Шуҳрат Мақсудов шогирдлари 2-назорат ўйинини 8 январь куни Қозоғистоннинг «Остона» жамоасига қарши ўтказиши режалаштирилган", - деб ёзилади ЎФФ расмий твиттерида.

Ушбу ўйинларда терма жамоа асосий таркибини, шунингдек, футболчиларнинг тайёргарлик ҳолатини аниқлаб олиш мақсад қилинган.

Уммондаги U-22 Осиё чемпионати-2013 2014 йилнинг 11-26 январь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон мусобақанинг «D» гуруҳидан ўрин олган. Шуҳрат Мақсудов жамоаси 12 январда Хитой, 14 январда Ироқ ва 16 январь куни Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика