Latest news

01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  9 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  6 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  72 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  11 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Қатар ва Канада ёшларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади News

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Қатар ва Канада ёшларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 21–27 март кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

Йиғин доирасида Жасур Абдураимов шогирдлари 23 март куни Қатар U-22 термасига қарши, 25 март куни эса Канада U-22 термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Доҳа шаҳридаги йиғинга қуйидаги футболчилар жалб этилган:

Дарвозабонлар: Ботирали Эргашев, Умиджон Эргашев;

Ҳимоячилар: Акрам Комилов, Ҳожиакбар Алижонов, Рустам Ашурматов, Ҳусниддин Ғофуров, Исломжон Қобилов, Достонбек Турсунов;

Ярим ҳимоячилар: Ҳуршид Ғиёсов, Азизжон Ғаниев, Достон Ибрагимов, Жавоҳир Сидиқов, Жасурбек Яхшибоев, Абдужамол Исроилов, Жамшид Юсупов, Нурилло Тўхтасинов, Жавоҳир Қаҳрамонов;

Ҳужумчилар: Андрей Сидоров, Забиҳилло Ўринбоев, Бегзод Ғанижонов.

Мазкур ўқув-машғулотлар йиғини Ўзбекистон U-22 терма жамоаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Кеча, 17 март куни бўлиб ўтган қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси саралашнинг “D” гуруҳидан жой олди. Гуруҳ босқичида Жасур Абдураимов жамоаси БАА, Ливан ва Непал ёшларига қарши баҳс олиб боради. Учрашувлар шу йилнинг 15–23 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи 2018 йилнинг 9–27 январь кунлари Хитойда ўтказилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика