Latest news

12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   0 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  12 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  3 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  6 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  9

Ўзбекистон U-21да икки мураббий. Аслида вазият қандай эди? News

Ўзбекистон U-21да икки мураббий. Аслида вазият қандай эди?

Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Хитойдаги халқаро мусобақада ғолиб бўлганидан хабарингиз бор албатта.

Бироз олдин сайтимизда "Сирли ўзбек футболи. Ўзбекистон U-21 Хитойга бир мураббий билан кетиб, бошқа мураббий билан қайтмоқда" номли мақола чиққанди.

Ушбу вазиятга ЎФА матбуот хизмати ойдинлик киритди.

"Хитойдаги халқаро мусобақага Ўзбекистон U-21 терма жамоасини икки мураббий олиб кетди. Ҳозирги кунда ушбу жамоада бош мураббий йўқ. Дилшод Нуралиев кетгач ҳозирча бош мураббий лавозими бўш турибди. Шу боис ЎФА бу жамоани икки мураббий бошчилигида Хитойга юборди. Яъни Саидов ва Абдурасулов тандем сифатида ишлашди. Бу нарса Швеция ва Исландия каби терма жамоаларда кўп йиллар давомида қўлланилиб келинганидан хабарингиз бор. Хитойдаги мусобақанинг дастлабки икки учрашувида ўйин қайдномасига Абдурасулов бош мураббий сифатида ёзилди, охирги баҳсда эса Саидов. ЎФА иккала мураббийга ўзини кўрсатиш учун имконият берди. Хитойдан қайтиб келингач ушбу жамоага янги бош мураббий тайинланади", - дейди ЎФА матбуот хизмати бошлиғи Ёқубжон Бобожонов.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика