Latest news

18:48Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" - "Динамо": Асосий таркиблар маълум  0 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   2 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 17:01Ўзбекистон кубоги. "Лочин" - "Андижон": Асосий таркиблар маълум  12 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  11 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  6 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  3 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  3 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  4

Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси Туркияга жўнаб кетди News

Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси Туркияга жўнаб кетди

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси янги йилдаги илк ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси режага кўра, Истанбул шаҳридаги йиғин давомида бир қатор терма жамоалар билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Жумладан, Ҳайдаров шогирдлари 22 январь куни Украина U-20 ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. 31 январгача давом этадиган йиғин давомида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси шунингдек бир қатор жамоалар билан ўртоқлик назорат учрашувларида майдонга тушишни режалаштирган. Йиғиндаги рақиблар ва ўйин саналари тўғрисида кейинроқ маълумот берилади.

Таъкидлаш лозим, мазкур йиғин Ҳайдаров жамоаси учун шу йилнинг 30 май куни Янги Зеландияда старт оладиган U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик босқичидан ўрин олган илк йиғин ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзекистон ёшлар терма жамоаси ўтган йили Мьянмада ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида кучли тўртликка кирган ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган эди.

Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Туркиядаги йиғинига жўнаб кетган таркиби:

Дарвозабонлар:
Дилшод Ҳамроев («Қизилқум»)
Ботирали Эргашев («Пахтакор»)

Ҳимоячилар:
Акром Комилов («Бунёдкор»)
Одил Ҳамробеков («Насаф»)
Достон Турсунов («Нефтчи»)
Иброҳим Абдуллаев («Пахтакор»)
Нодир Йўлдошев («Пахтакор»)
Нажмиддин Нормуродов («Насаф»)
Рустам Ашурматов («Қўқон-1912»)

Ярим Ҳимоячилар:
Жавоҳир Соҳибов («Пахтакор»)
Отабек Шукуров («Машъал»)
Миржамол Қосимов («Бунёдкор»)
Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор»)
Жавоҳир Сиддиқов («Пахтакор»)
Сардор Азимов («Бунёдкор»)
Темур Толипов («Пахтакор»)
Жамшид Ҳошимов («Шўртан»)
Алишер Мирзаев («Пахтакор»)

Ҳужумчи:
Достон Ҳамдамов («Бунёдкор»)
Забиҳилло Ўринбоев («Бунёдкор»)
Элдор Шомуродов («Машъал»)
Аслиддин Абдиев («Машъал»)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика