Latest news

08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 08:18Кечаги учрашувда "Арсенал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди  0 07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  3 07:23Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  3 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  5 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  1 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  3 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  48 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  4 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  1 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  91

U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-20 - Непал U-20 - 6:0 News

U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-20 - Непал U-20 - 6:0

U-20 Осиё кубоги саралаши доирасидаги Ўзбекистон U-20 - Непал U-20 учрашуви бошланди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Непал ҳимоячиси Сабин Гимире дарвозасига кириб кетаётган тўпни қўли билан қайтаргани учун майдондан четлатилди. Непал 10 киши бўлиб қолди. Белгиланган пенальтини Муҳаммадали Ўринбоев амалга оширди, унинг тепган тўпини дарвозабон қайтарди ва ҳисоб очилмай қолди.

23-дақиқада Мирзаевнинг бурчакдан узатган тўпини Саидумархон Саиднуруллаев боши билан дарвозага йўллади - 1:0. ГОЛНИ КЎРИШ

27-дақиқада Ўринбоевнинг ҳаволатиб оширган тўпини яна Саиднуруллаев боши билан дарвозага йўллади - 2:0. ГОЛНИ КЎРИШ

29-дақиқада Саидунуруллаевнинг тўп узатишидан кейин Нурлан Ибраимов ҳисобни йириклаштирди - 3:0. ГОЛНИ КЎРИШ

67-дақиқада Ҳамидовнинг тўп узатишидан кейин Лазизбек Мирзаев чиройли гол урди - 4:0. ГОЛНИ КЎРИШ

87-дақиқада бурчакдан Мирзаев узатган тўпни Режабалиев дарвозага йўллади - 5:0. ГОЛНИ КЎРИШ

90-дақиқада чап қанотдан Ҳамидов оширган тўпни захирадан майдонга тушган Абдуғафур Ҳайдаров дарвозага йўллади - 6:0. ГОЛНИ КЎРИШ

Ўйинда Ўзбекистон 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Фарҳод Нишонов бошчилигидаги жамоа дастлабки ўйинда Камбоджани 7:0 ҳисобида таслим қилган эди. Энди Ўзбекистон 27 сентябрь куни Хитой Тайпеига қарши майдонга тушади.



Ўзбекистон U-20 - Непал U-20 - 6:0  

Ҳакамлар:
Сонгкран Бунмикиарт (Таиланд), Апичит Нопуан (Таиланд), Нгуен Трунг Хау (Вьетнам), Ли Ти Ли (Вьетнам).
Комиссар: Си Ту Вин (Мьянма)
Назоратчи: Видия Хабиба Шамсури (Малайзия).

Гол: Саидумархон Саиднуруллаев 23, - 1:0 (Мирзаев пас). Саидумархон Саиднуруллаев 27, - 2:0 (Ўринбоев пас). Нурлан Ибраимов 29, - 3:0 (Саидунуруллаев пас). Лазизбек Мирзаев 67, - 4:0 (Ҳамидов пас). Мейирбек Режабалиев 87, - 5:0 (Мирзаев пас). Абдуғафур Ҳайдаров 90, - 6:0 (Ҳамидов пас).

Голга айланмаган пенальти: Муҳаммадали Ўринбоев 20 (дарвозабон).

Ўзбекистон U-20: 21.Самандар Муратбаев (1.Ҳусниддин Неъматов, 60), 2.Саидхон Ҳамидов, 3.Мейирбек Режабалиев, 4.Ғиёсжон Ризақулов, 8.Амирбек Саидов (23.Абдуғафур Ҳайдаров, 72), 9.Саидумархон Саиднуруллаев, 10.Муҳаммадали Ўринбоев (13.Беҳруз Жуматов, 60), 14.Нурлан Ибраимов (7.Далер Тухсанов, 72), 15.Асилбек Жумаев (11.Муроджон Комилов, 60), 16.Муҳаммадали Реимов, 22.Лазизбек Мирзаев.
Захира: 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Равшан Хайруллаев, 12.Муҳаммадюсуф Собиров, 17.Оллоберган Каримов, 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 19.Рустамбек Фомин, 20.Дилшод Абдуллаев,

Непал U-20: 1.Жиярат Шех, 2.Рам Тапа, 3.Сабин Гимире, 4.Семанта Тапа, 6.Асвин Горасаинее, 7.Самир Таманг, 8.Кушал Деуба, 10.Ниражан Дами, 11.Нираж Карки, 14.Прашант Лаксам, 19.Лачу Тапа.
Захира: 16.Кришал Моктан, 23.Амит Таматта, 5.Бикрам Таманг, 9.Нйима Вангел Таманг, 12.Аюш Тимсина, 13.Анил Бомжан, 15.Дан Синг, 17.Абинаш Сянгтан, 18.Сарож Дарлами, 20.Дипак Тапа Магар, 21.Дарбендра Кунвар, 22.Нирмал Бал.

Четлатиш: Сабин Гимире 20,


ЎЙИННИ ТЎЛИҚ ТОМОША ҚИЛИШ

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика