Latest news

20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  0 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  15 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  0 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  49 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  5 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   12 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  4 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  34 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8

Ўзбекистон U-20 апрель ойида Тошкентда Янги Зеландия билан ўйнайди News

Ўзбекистон U-20 апрель ойида Тошкентда Янги Зеландия билан ўйнайди

Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси апрель ойида Тошкентда Янги Зеландия ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиш борасида келишувга эришди.
Режага кўра, Янги Зеландия U-20 ёшлар терма жамоасига қарши учрашувларнинг 4 ва 6 апрель кунлари бўлиб ўтади. Мазкур ўйинлар ҳар иккала терма жамоа учун ҳам ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳсларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Қайд этиш лозим, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари айнан Янги Зеландияда бўлиб ўтади.

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйинлар олдидан Португалиянинг Коимбра шаҳрида 4 кунлик йиғин ўтказиши ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Мазкур йиғинда Ҳайдаров жамоаси иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Унга кўра, дастлаб 27 март куни Ўзбекистон ёшлари U-20 ёш тоифасида Европа вице-чемпиони Португалия ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушишса, 29 март куни жаҳон вице-чемпиони Уругвай ёшлар терма жамоасига қарши ўйин бўлиб ўтади.

Таъкидлаш лозим, ЎФФ Терма жамоалар маркази айни дамда Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги рақибларга мос спарринг-рақиблар топиш ва уларга қарши ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш борасида музокараларни давом эттирмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика