Latest news

12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  0 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  0 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  4 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  5 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  4 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  4 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  4

Ўзбекистон U-19 ёшлари назорат учрашувида «Локомотив»ни мағлуб этди News

Ўзбекистон U-19 ёшлари назорат учрашувида «Локомотив»ни мағлуб этди

1995 ва ундан кейинги йилларда туғлилган футболчилардан иборат Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоаси Тошкент шаҳридаги йиғини доирасида Тошкентнинг «Локомотив» клуби билан назорат ўйинини ўтказди ва 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Сергей Лушан бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 23 май куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Сергей Лушан шогирдлари 24 май куни йиғин давомидаги илк ўртоқлик-назорат учрашувида Тошкентнинг «Локомотив» клубига қарши майдонга тушди. Тошкент вилоятидаги «Дўстлик» стадионида бўлиб ўтган ўйин голларга бой бўлди ва унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.



Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибида Забиҳилло Ўринбоев, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов ҳамда Иззат Абдуллаевлар ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди. Етакчи футболчилари миллий терма жамоа йиғинига жалб этилган ва учрашувда аралаш таркиби билан тўп сурган «Локомотив» сафида голларга Фарҳод Тожиев ва Вячеслав Шевченко (2 марта) муаллифлик қилишди.

Маълумот ўрнида, 30 май кунигача давом этадиган йиғин давомида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19) яна иккита назоаат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган.



Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси шу йилнинг октябрь ойида Мьянмада бўлиб ўтадиган ёшлар (U-19) ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичида иштирок этади.

Назорат учрашуви. 24 май.
 Тошкент вил. «Дўстлик» стадиони.
 Ўзбекистон (U-19) - «Локомотив» Тошкент - 4:3
 Голлар:
З. Ўринбоев (пен), О. Шукуров (пен), И. Абдуллаев, Э.Шомуродов – Ф. Тожиев, В. Шевченко (2та)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика