Latest news

08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  0 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  0 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  0 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  21 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  4 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  7 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  6 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  14 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  6 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси халқаро турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади News

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси халқаро турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Япониядаги "Balkom BMW" халқаро турниридаги иштироки иштирокини ғалаба билан бошлади.

Япониянинг Хиросима шаҳрида старт олган "Balcom BMW Cup" халқаро турниридаги илк учрашувда Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Польша ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушди. Таъкидлаш жоиз, учрашув анча қизиқарли ва голларга бой тарзда кечди. Ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди ва мусобақа регламентига кўра ғолиб номи ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида аниқланди. Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига омад кулиб боқди ва ушбу серия 6:5 ҳисобида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Аввалроқ хабар берилганидек, ушбу мусобақада Ўзбекистон ва Польша ёшларидан ташқари Япония ҳамда Хиросима шаҳри терма жамоаси ёшлари ҳам иштирок этадилар.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси "Balcom BMW Cup" турниридаги иккинчи ўйинини 11 август куни Япония ёшларига қарши ўтказади.

"Balcom BMW Cup" халқаро турнири.
9 август. Хиросима, Япония.
Ўзбекистон (U-19) - Польша (U-19) - 2:2 (пенальтилар сериясида 6:5).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика