Latest news

06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  1 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5

Ўзбекистон U-19 Янгонда навбатдаги машғулотларини ўтказди News

Ўзбекистон U-19 Янгонда навбатдаги машғулотларини ўтказди

U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кеча Янгон шаҳрида ўзининг навбатдаги машғулотларини ўтказди.
Куннинг биринчи ярмида тренажер залида машғулот ўтгазган терма жамоа аъзолари куннинг иккинчи ярмида «Yangon United» клубига қарашли стадионда машғулот олиб борди. Терма жамоа аъзолари машғулот давомида иккига бўлинган ҳолда ўзаро тўп суришди. «YUFC» стадионида ўтказилган машғулотлар якунига етгач, терма жамоа делегацияси жойлашган меҳмонхонада назарий машғулотлар бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси «В» гуруҳидаги рақиблари - Индонезия, Австралия ва БАА терма жамоалари сингари Янгон шаҳридаги «Taw Bin Garden» меҳмонхонасида истиқомат қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси мусобақадаги илк ўйинини 10 октябрь куни Индонезия ёшлар терма жамоасига қарши ўтказади.

Мусобақанинг гуруҳ босқичи ва плей-офф ўйинлари тақвими ҳақида аввалроқ маълумот берган эдик.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика