Latest news

09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  3 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади News

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади

Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси шу йилнинг 21–31 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

Мазкур йиғин Ўзбекистон U-19 термаси учун Осиё чемпионати саралаш босқичи ўйинларига сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтайди. Ўқув-машғулотлар йиғини давомида Ўзбекистон ёшлар термаси БАА U-19 термасига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади. Учрашувлар 23 ва 25 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, йиғин доирасида жисмоний ва назарий машғулотлар ўтказилиши кўзда тутилган. Шу орқали футболчиларнинг функционал тайёргарлиги текшириб олинади. Бош мураббий ўқув-машғулотлар йиғинга жами 23 нафар футболчини таклиф қилди. Қуйида улар билан танишиш мумкин.

Дарвозабонлар: Умиджон Эргашев (“Насаф”), Жавоҳир Қиличев (“Бунёдкор”), Обиджон Толипов (“Бунёдкор”);

Ҳимоячилар: Иброҳим Йўлдошев (“Пахтакор”), Абубакир Мўйдинов (“Бунёдкор”), Нодир Куйбаков (“Сўғдиёна”), Жасур Раҳимов (“Пахтакор”), Шаҳзод Мирҳосилов (“Бунёдкор”), Дилшод Саидов (“Насаф”);

Ярим ҳимоячилар: Суҳроб Иззатов (“Бунёдкор”), Асадбек Собиржонов (“Пахтакор”), Расул Йўлдошев (“Бунёдкор”), Акмал Мозговой (“Насаф”), Бобиржон Асқаров (“Пахтакор”), Аббос Жумақулов (“Цементчи”), Алишер Салимов (“НБУ-Осиё”), Шоҳрухбек Абдураҳмонов (“НБУ-Осиё”), Хасан Йўлдошев (“Бунёдкор”), Шаҳбоз Умаров (“Олмалиқ”);

Ҳужумчилар: Жаҳонгирбек Абдусаломов (“Бунёдкор”), Санжар Зокиров (“Цементчи”), Ислом Кенжабоев (“Насаф”), Маҳмуджон Қудратуллаев (“Пахтакор”).

Қайд этиш жоиз, 16–19 октябрь кунлари Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бугун, 20 октябрь соат 06:45 да Тошкент шаҳрига учиб келди.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика