Latest news

14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 13:38Неймар футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди  0 13:09"Ньюкасл" бош мураббийи Исак билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди  0 12:41"Милан" Яшари трансферини ҳал қилди  0 12:13"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 11:45ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда  1 11:14Россия ЖЧ иштирокчиси Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади  9 10:40Саудия жамоалари МЮ тарбияланчисига 80 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:03"Интер" тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин  0 09:30Луис Диаснинг "Бавария"га ўтганидан сўнг ойлиги 4 бараварга ошди  6 08:57"Манчестер Сити" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  1 08:35Европанинг машҳур клуби Неймар билан шартнома имзоламоқчи  3 08:03Аутсайдерлар баҳсида "Сантос" ғалаба қозонди. Неймардан дубль  1 07:34Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб учрашув бўлиб ўтади  16 00:46Кушанашвили Валерий Карпиннинг ўзини тутиши ҳақида: "Бу мачо ўйини, у доимо журналистларга қўполлик қилади, ўзини ҳаммадан зукко деб ҳисоблайди"  0

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатарни мағлуб этди News

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатарни мағлуб этди

Ўзбекистон U-19 ёшлар термаси Қатар пойтахти Доха шаҳрида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Қатар ёшлар терма жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этди.

Айни кунларда Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўриш учун Қатарда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун мезбон – Қатар U-19 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Голларга бой учрашувда Александр Мочинов бош мураббийлигидаги терма жамоа 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоа бош мураббийи ушбу ўртоқлик учрашуви орқали, Тожикистонда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати саралаш баҳслари олдидан терма жамоага чақирилган футболчиларни яна бир бор синовдан ўтказди.

Маълумот учун, шу йилнинг 30 октябрь – 8 ноябрь кунлари U-19 Осиё чемпионатига саралаш босқичи ўйинлари ўтказилади. “B” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ОЧ йўлланмаси учун мезбон Тожикистон, Шри-Ланка, Бангладеш ва Мальдив оролларига қарши майдонга тушади.

Ўртоқлик учрашуви.

Доха, Қатар.

Қатар U-19 – Ўзбекистон U-19 – 2:4

Голлар:
С. Иззатов (20), Н. Куйбоков (54), И. Кенжабоев (80), С. Зокиров (90+6)

Ўзбекистон U-19: Умид Эргашев, Жасур Раҳимов, Дилшод Саидов, Суҳроб Иззатов, Расул Йўлдошев, Ислом Кенжабоев, Иброҳим Йўлдошев, Жаҳонгир Абдусаломов, Санжар Зокиров, Абубакир Муйдинов, Ҳасан Йўлдошев


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика