Latest news

10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  19 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  2 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  136 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси “GSB Bangkok Cup” мусобақасига йўл олиш олдидан йиғин бошлади News

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси “GSB Bangkok Cup” мусобақасига йўл олиш олдидан йиғин бошлади

Ноябрда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси айни пайтда Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган саралаш баҳсларига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тайёргарлик доирасида бир қатор мусобақа ва ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда. Октябрь ойида Ўзбекистон U-19 терма жамоаси яна бир халқаро мусобақада иштирок этади. Вакилларимиз Таиландда ўтадиган “GSB Bangkok Cup” мусобақасига таклиф олди. Мазкур мусобақада, шунингдек, Жанубий Корея, Таиланд ва Вьетнам ёшлар терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Мазкур мусобақа олдидан терма жамоамиз бугундан йиғин бошлади. Режага кўра, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 7 октябрга қадар Тошкентда машғулотлар олиб боради. Сўнгра Таиландга йўл олади.



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика