Latest news

01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  0 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  0 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  2 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  24 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  2 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" "Петрокуб" тўсиғидан осон ўтди, Умарали Раҳмоналиев жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади  1 22:26Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ жамоасига қайтди  0 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0 21:08Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди  1 20:51"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди  3 20:44Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"  5 20:16"Локомотив"га 6 футболчи келди, 5 футболчи кетди  1

Ўзбекистон U-19 саралаш баҳсларини ғалаба билан бошлади News

Ўзбекистон U-19 саралаш баҳсларини ғалаба билан бошлади

Алексей Евстафеев қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2014 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳсларини ғалаба билан бошлади.

Қатарда давом этаётган ёшлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати «А» саралаш гуруҳида 6 октябрь куни 2-тур учрашувлари ўтказилди. Шу куни 1995 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркманистон ёшларига қарши майдонга тушди. Туркманистонлик футболчилар бунгача 4 октябрь куни ўтказилган 1-тур учрашувида Непал терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришган эди.

Ўзига хос «Ўрта Осиё дербиси» деб аташ мумкин бўлган ўйинда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари деярли бутун ўйин давомида ташаббусни ўз қўлларида сақлаб туришди. Биринчи бўлимда, айниқса, иккинчи бўлимда Туркманистон ёшлар терма жамоаси дарвозаси олдида кўплаб қулай вазиятлар юзага келтирилди. Бир қатор ҳолатларда футболчиларга маҳорат ва тажриба етишмаган бўлса, баъзи вазиятларда эса Евстафеев шогирдларидан омад юз ўгирди.

Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол 77-дақиқада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Андрей Сидоров ҳисобига ёзилди. Туркманистон бурчак зарбасини амалга оширганидан сўнг ўнг қанотдан ташкил этилган қарши ҳужумни тезкор қанот ярим ҳимоячиси Дурбек Камолов давом эттириб, тўпни марказдаги ҳужумчи Элдор Шомуродовга узатди. «Машъал» ҳужумчиси эса, ўз навбатида, олдинга интилаётган бўйдор Сидоровни ўз вақтида кўриб, уни вақтида тўп билан таъминлади. Туркманистон дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетган «Андижон» ҳужумчиси рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Бутун ўйин давомида ҳимояда зич ўйнаган Туркманистон гол ўтказиб юборганидан сўнг олдинга ўтишдан бошқа чораси қолмади. Бу эса Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг яна бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришига замин яратди. Бироқ футболчилар ушбу имкониятлардан фойдалана олишмади. Ўз навбатида, сўнгги дақиқаларни ҳужумда ўтказган Туркманистон ёшлар терма жамоасига ҳам имконият қолдирилмади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралашдаги дастлабки ўйинида осон бўлмаган ғалабани қўлга киритиб, дастлабки уч очко эгасига айланди. Евстафеев шогирдлари навбатдаги учрашувни 8 октябрь, сешанба куни Непал ёшларига қарши ўтказишади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:30да бошланади.

U-19 Осиё чемпионати-2014 саралаш
«А» гуруҳи, 2-тур учрашуви
ТУРКМАНИСТОН U-19 – ЎЗБЕКИСТОН U-19 0:1 (0:0)
Гол:
Андрей Сидоров (77).
ТУРКМАНИСТОН: Қурбондурди Отабоев, Қурбонов, Давлатгелди Мирсултонов, Худойназар Амиров (Ботирқилич Бердиев, 53), Дидаргелди Ковусов (Ўрозсаҳет Моммиев, 82), Илёс Акиев, Мекан Параҳатов (Давлат Омонов, 61), Илёсберди Беренов, Мовламберди Гўшшанов, Юнус Ҳурменов, Аннаев.
ЎЗБЕКИСТОН: Шерзодбек Абдураимов, Азизбек Мамазоитов, Аббосжон Отахонов (Улуғбек Худойбердиев, 71), Миржамол Қосимов, Мақсуджон Маҳмудов, Элдор Шомуродов, Аслиддин Абдиев (Андрей Сидоров, 66), Бобур Давлатов, Меҳрож Ғуломов, Дурбек Камолов, Абдурасул Комилов (Достонбек Турсунов, 59).
Огоҳлантиришлар: Илёсберди Беренов (19), Қурбонов (30), Илёс Акиев (61), - Миржамол Қосимов (24).
Четлатиш: Қурбонов (90+2, иккинчи огоҳлантириш).
Бош ҳакам: Мухтор Солиҳ ал-Яримий (Яман).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика