Latest news

14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  1 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 13:51Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"  0 13:31"Андижон" "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:17"Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:03ОКМК "Бухоро"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:46Виктор Гёкереш "Арсенал"га трансферидан олдин Лондонда бизнес бошлаган  0 12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  1 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  7 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  10 11:14Суперлига 17-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  7 10:38Февзи Давлетов: "Қизилқум" икки тайм давомида позицион ҳимояланди"  2 10:10Сон Хён Миннинг янги жамоаси маълум  1 09:39Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Франция клубига ўтди  1 09:08"Бавария" футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  1

Ўзбекистон U-19 қизлари Ливан U-19 терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди News

Ўзбекистон U-19 қизлари Ливан U-19 терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Иорданияда давом этаётган ОЧ-2015 саралаши 2-турида Ливан U-19 терма жамоасини йирик 7:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бугун Иордания пойтахти Амман шаҳрида келаси йили ўтказиладиган U-20 аёллар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш баҳсларининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Вячеслав Солохо ва Баҳром Норсафаров мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 қизлари саралашнинг 2-тур баҳсида Ливанга қарши майдонга тушишди. Учрашувда катта устунликка эришган Ўзбекистон U-19 қизлари якунда йирик - 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Эслатиб ўтамиз, Саралашнинг илк турида Ҳиндистон U-19 аёллар терма жамоасига қарши майдонга тушган Ўзбекистон терма жамоаси қизлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсалар, иккинчи учрашувда Иордания Ливан устидан 3:0 ҳисобида ғалабага эришган.

Саралашнинг сўнгги тур баҳслари 9 ноябрь куни ўтказилади. Унда Ўзбекистон U-19 қизлари Иордонияга қарши баҳс олиб боришса, Ливан Ҳиндистонга қарши майдонга тушади.

Маълумот учун, гуруҳда 1-ўринни қўлга киритган терма жамоа Осиё Чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.

U-19 қизлар ўртасидаги ОЧ-2015, саралаш баҳслари.
2-тур. 7 ноябрь. Иордания. Амман.
Ўзбекистон - Ливан  7:0
Голлар:
Нодира Муйдинова (29, 45, 83), Нилюфар Қудратова (33, 49, 79), Мафтуна Шойимова (90)
Ўзбекистон U-19: Лайло Тиловова (Мафтуна Жонимқулова), Мафтуна Шойимова, Файёза Самандарова, Умида Худойбоқова (Феруза Бобохўжаева 45), Дилноза Бектемирова, Шоҳида Тожиддинова, Дилдора Нозимова, Севара Нормуродова (Шахноза Қурбонова 62), Нилюфар Қудратова, Нодира Муйдинова, Умида Зоирова.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика