Latest news

19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  0 19:29ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" - "Олимпик" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 19:08Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  5 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  2 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  1 18:06Суперлига. "Навбаҳор" - "Машъал" 4:0 (матнли трансляция)  17 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  13 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  15 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3 14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  12 14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  1

Ўзбекистон U-19 иккинчи учрашувда Венгрия ёшлари билан дуранг ўйнади News

Ўзбекистон U-19 иккинчи учрашувда Венгрия ёшлари билан дуранг ўйнади

Венгрияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси кеча Венгрия ёшларига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлари 6 июль куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Венгрияга учиб кетгани ҳақида маълумот берган эдик. Режага кўра, Будапештда 8 ва 11 июль кунлари Венгрия U-19 ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказилиши керак эди. 8 июль, сешанба куни ҳар иккала терма жамоа ўзаро илк ўйинда майдонга тушишган ва унда 2:1 ҳисобида Равшан Ҳайдаров шогирдлари ғалаба қозонган эдилар.

11 июль куни терма жамоалар ўзаро иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди ва қизиқарли кечган учрашувда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг голларига 4-дақиқада илк учрашувда дубл қайд этган Забиҳилло Ўринбоев ва 71-дақиқада Аслиддин Абдиевлар муаллифлик қилишди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари 12 июль куни Будапештдаги йиғинини якунлаб Тошкентга қайтиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси шу йилнинг октябрь ойида Мьянмада бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати финал босқичида иштирок этади.

Ўртоқлик учрашуви.
Венгрия, Будапешт. 11 июль.
Венгрия U-19 - Ўзбекистон U-19 2:2
Голлар:
Забиҳилло Ўринбоев (4), Аслиддин Абдиев (71)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика