Latest news

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  11 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  1 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  12 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  58 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Ўзбекистон U-19 футболчиси Риан Исломов Саудия Арабистонига қарши ўйиндан сўнг: "Биз яна 3та гол уришимиз керак эди" News

Ўзбекистон U-19 футболчиси Риан Исломов Саудия Арабистонига қарши ўйиндан сўнг: "Биз яна 3та гол уришимиз керак эди"

Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган U-20 Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этмоқда.

Гарчи бу ўйинлар вакилларимиз учун норасмий мақомда ўтаётган бўлсада, терма жамоамиз футболчилари ҳар бир баҳсда борларини беришаётганини кўриниб турибди. Кеча гуруҳдаги кучли рақиб, мезбон Саудия Арабистони U-20 терма жамоасига қарши майдонга чиққан ҳамюртларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Риан Исломовнинг сўнгги дақиқаларда урган голи ғалаба келтирди. Ўйиндан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик.

- Риан дастлаб учрашувдан кейинги ҳиссиётлар, таассуротлар билан ўртоқлашсангиз...

- Бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат айтиб қоламан. Таассуротлар албатта ажойиб. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Қийин ўйинда бир оила эканлигимиз ўз сўзини айтди. Голдан кейин ҳам диққатни йўқотмадик. Охиригача курашдик. 

- Сизни 2019 йилдан бери биламан. Ўша йили Тошкентда ўтган U-16 Осиё чемонати саралаш босқичининг сўнгги ўйинида Ҳиндистонга сўнгги дақиқаларда гол уриб мағлубиятдан қутқариб қолгансиз. Қизиғи бу сафар ҳам  саралашда, сўнгги дақиқаларда ҳал қилуви голга муаллифлик қилдингиз. Бу шунчаки тасодифми?

- Очиғи нима дейишга ҳам хайронман. Эсингизда экан, қойилман (кулади). Икки ўйинда ҳам муҳими жамоамизда катта хоҳиш бор эди. 

- Саудия Арабистонидаги турнирда рақиблар ўртасида катта фарқ бор. Бу ўйинга тайёргарлик жараёнига таъсир қиляптими? 

- Тўғри айтдингиз. Рақиблар орасида тафовут жуда катта. Дейлик Мальдив каби терма жамоалар билан баҳсларда бу билинди. Ҳар бир яратган вазиятимизни гол билан якунладик. Мянмарга эса яна 3та гол уришимиз мумкин эди.

- Ҳакамлик қандай ўтяпти? 

- Фикримча, адолатли тарзда ўтмоқда. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика