Latest news

19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:40Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  13 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  1 19:13Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912". Таркиблар эълон қилинди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  5 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  2 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  9 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0 14:4143 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда  4

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Вьетнамга учиб кетди News

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Вьетнамга учиб кетди

Ўзбекистон U-19 аёлллар терма жамоаси ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказиш учун 4 август куни Вьетнам пойтахти Ханои шаҳрига учиб кетди.
Айни дамда Вячеслав Солохо мураббийлик қилаётган Ўзбекистон U-19 аёллар термаси Вьетнамда 9 август кунигача йиғин ўтказади. Мазкур йиғин давомида давомида Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси мезбон - Вьетнам U-19 аёллар термаси билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган. Режага кўра, мазкур ўртоқлик ўйинлари 6 ва 8 август кунлари бўлиб ўтади.

Таъкидлаш лозим, ушбу йиғин Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси учун ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 29 июль куни Тошкентда йиғин бошлаган ва 3 август кунига қадар иккита назорат ўйинида майдонга тушган эди. Дастлаб, 30 июль куни бўлиб ўтган ўйинда «Металлург» клуби аёллар жамоаси 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилган бўлса, 2 август куни бўлиб ўтган учрашувда «Бунёдкор» устидан ғалаба қозонилди - 3:0.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика