Latest news

09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  4 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  1 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  5 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  16 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  1 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  26 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  23 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  3 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  2 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  11

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси назорат ўйинида «Металлург»ни мағлуб этди News

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси назорат ўйинида «Металлург»ни мағлуб этди

29 июль куни Тошкент шаҳрида ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини болшаган Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 30 июль куни Бекободнинг «Металлург» клуби аёллар жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Айни дамда Вячеслав Солохо бош мураббийлик қилаётган Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинига жами 23 нафар футболчи таклиф этилган.

Маълумот ўрнида, 3 август кунигача Тошкентда машғулот ўтказадиган Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси йиғинни давом эттириш учун 4 август куни Вьетнамга учиб кетади. Мазкур йиғин давомида Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси мезбон - Вьетнам U-19 аёллар термаси билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган. Режага кўра, мазкур ўртоқлик ўйинлари 6 ва 8 август кунлари бўлиб ўтади.

Таъкидлаш лозим, ушбу йиғин Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси учун ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоасининг йиғинда иштирок этаётган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Тиловова Лайло, Жонимкулова Мафтуна.
Ҳимоячилар: Бектемирова Дилноза, Шоимова Мафтуна, Ермакова Анзиля, Тожиддинова Шохида, Муйдинова Нодира, Самандарова Фаёза, Хусниддинова Солиҳа.
Ярим ҳимоячилар: Нормуродова Севара, Юсупова Мадина, Нозимова Дилдора, Тошева Шодия, Нормуродова Ситора, Бобохўжаева Феруза, Кудратова Нилуфар, Култураева Шоира.
Ҳужумчилар: Жумакулова Нафосат, Зоирова Умида, Комолтоева Нозима, Илашева Ўғилой, Шарипова Эъзоза, Дадажонова Нилуфар.

Назорат учрашуви.
30 июль, чоршанба.
Ўзбекистон U-19 (аёллар) - «Металлург» (аёллар) 2:1
Голлар
: Н. Қудратова, Н. Мўйдинова - Н. Шералиева
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика