Latest news

13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  0 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  1 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  1 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  5 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  15 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  4 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  6 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  3 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  21 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  8 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  20 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  3 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси назорат ўйинида «Бунёдкор»ни мағлуб этди News

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси назорат ўйинида «Бунёдкор»ни мағлуб этди

Тошкент шаҳрида ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 1 август куни куни Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби аёллар жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Айни дамда Вячеслав Солохо бош мураббийлик қилаётган Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоасининг Тошкентдаги йиғини 29 июль куни бошланган ва бу йиғинга жами 23 нафар футболчи таклиф этилган. 30 июль куни Ўзбекистон U-19 аёллар термаси Бекободнинг «Металлург» клуби аёллар жамоасига қарши назорат ўйинида майдонга тушиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Маълумот ўрнида, 3 август кунигача Тошкентда машғулот ўтказадиган Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси йиғинни давом эттириш учун 4 август куни Вьетнамга учиб кетади. Мазкур йиғин давомида Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси мезбон - Вьетнам U-19 аёллар термаси билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган. Режага кўра, мазкур ўртоқлик ўйинлари 6 ва 8 август кунлари бўлиб ўтади.

Таъкидлаш лозим, ушбу йиғин Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси учун ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Назорат учрашуви.
1 август, жума.
Ўзбекистон U-19 (аёллар) - «Бунёдкор» (аёллар) 3:0
Голлар:
Н. Қудратова (2та), Л. Норбекова.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика