Latest news

00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  1 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  5 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  18 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  3 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  1 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  4 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  75 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  4 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  3 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  11

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоасининг ОЧда иштирок этадиган таркиби маълум бўлди News

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоасининг ОЧда иштирок этадиган таркиби маълум бўлди

Шу йилнинг 12–22 октябрь кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида 19 ёшгача бўлган аёл футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда жами 8 терма жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади.

“А” гуруҳидан Хитой, Шимолий Корея, Таиланд ва Ўзбекистон жой эгаллаган бўлса, “B” гуруҳида Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Вьетнам ўзаро баҳс олиб боради.

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси бош мураббий Баҳром Норсафаров Осиё чемпионатига 22 футболчини жалб қилди.

Дарвозабонлар: Мафтуна Жонимқулова (“Севинч”), Сарвиноз Эргашева (“Шўртан”), Наргиза Маҳмудова (“Машъал”);

Ҳимоячилар: Зарина Бобоева (“Локомотив”), Гулхаё Маннабоева (“Севинч”), Лайло Шодиева (“Олмалиқ”), Мафтуна Шойимова (“Севинч”), Нозима Камолтоева (“Металлург”), Шаҳноза Шокирова (“Севинч”), Солиҳа Ҳусниддинова (“Бунёдкор”);

Ярим ҳимоячилар: Дарина Федосенко (“Бунёдкор”), Гулзода Амирова (“Севинч”), Комила Зарипова (“Олмалиқ”), Феруза Бобохўжаева (“Севинч”), Малика Бурхонова (“Севинч”), Умида Зоирова (“Бунёдкор”), Севара Нормуродова (“Севинч”), Мафтуна Панжиева (“Севинч”);

Ҳужумчилар: Шаҳноза Қурбонова (“Севинч”), Дилдора Эргашева (“Шўртан”), Шоира Қўлтўраева (“Севинч”), Диёра Ҳабибуллаева (“Металлург”).

Осиё чемпионатига йўл олишдан аввал Ўзбекистон U-19 аёллар термаси 6–11 октябрь кунлари Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади. Шундан кейин жамоа Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳридан Хитойнинг Нанкин шаҳрига учади.

Қуйида 19 ёшгача аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати “А” гуруҳи тақвими билан танишинг:

15 октябрь, якшанба


12:00  Хитой – ЎЗБЕКИСТОН
16:00  Шимолий Корея – Таиланд

18 октябрь, чоршанба

12:00  Таиланд – Хитой
16:00  ЎЗБЕКИСТОН – Шимолий Корея

21 октябрь, шанба

12:00  Хитой – Шимолий Корея
16:00  Таиланд – ЎЗБЕКИСТОН

Изоҳ: Учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган

Маълумот учун, гуруҳ босқичида 1–2 ўринларни эгаллаган терма жамоалар ярим финалга чиқади. Осиё чемпионати якунида 1–3 ўринларни эгаллаган терма жамоалар эса 2018 йили Францияда бўлиб ўтадиган 20 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика