Latest news

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  0 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  6 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси тикланиш машқларини олиб борди News

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси тикланиш машқларини олиб борди

Футбол бўйича Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Хитойнинг Нанкин шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионатида иштирок этмоқда.

Терма жамоа аъзолари тикланиш машқларини бажаришди. Хитойга қарши асосий таркибда майдонга тушган футболчилар енгил машғулот олиб боришган бўлса, қолган футболчилар одатий равишда машқларда қатнашишди.

Таъкидлаш керакки, ўзбекистонлик футболчи қизлар илк ўйинда мусобақа мезбони Хитой терма жамоасига енгилишган бўлса-да, улар намойиш этган ўйин кўпчиликда ижобий таассурот қолдирди. Бу ҳолатни кеча терма жамоа бош мураббийи Баҳром Норсафаров билан суҳбатлашиш учун делегация аъзолари истиқомат қилаётган олимпия шаҳарчасига ташриф буюрган Осиё Футбол Конфедерацияси вакиллари ҳам эътироф этишди.

ОФк вакиллари Баҳром Норсафаров билан суҳбатда қандай қилиб қисқа муддат ичида Ўзбекистонда аёллар футболининг савияси бу қадар ошгани, терма жамоа футболчиларини муҳим мусобақаларга руҳий, жисмоний ва тактик жиҳатдан тайёрлашда қандай чора-тадбирлар қўллангани билан қизиқишди. Ўз ўрнида, бош мураббий ОФК расмийларига ўз тажрибалари билан ўртоқлашди ҳамда аёллар футболини ривожлантириш борасида ЎФФ томонидан амалга оширилаётган ишлар, яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўзлаб берди.

ОФК вакиллари Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси бош мураббийи билан бир ярим соатдан ортиқ давом этган суҳбат давомида тилга олинган муҳим маълумотлар минтақамизда аёллар футболини ривожлантиришда муҳим омиллардан бири бўлишини таъкидлаб ўтишди.

Ўзбекистон U-19 аёллар термаси бугун,  Шимолий Кореяга қарши ўйин олдидан сўнгги машғулотни ўтказади. Ўйин 18 октябрь, чоршанба  куни Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика