Latest news

16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  0 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  1 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Таиландга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди News

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Таиландга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати 3-турида Таиландга қарши ўйин ўтказади.

Баҳром Норсафаров шогирдлари гуруҳ босқичидаги сўнгги тур олдидан машғулот ўтказди.

Машғулот давомида футболчи қизлар асосий эътиборни ҳужум ташкил қилишга қаратишди. Биртепар услубдаги ўзаро комбинациялар орқали тезкор равишда ҳужумга ўтиш ва дарвозага зарбалар йўллаш машқ қилинди. Шунингдек, қанотлардан узатиладиган тўпларни қабул қилиб, қулай позицияга чиққан ҳолда дарвозани нишонга олиш борасида ҳам иш олиб борилди.

Гуруҳдаги дастлабки икки ўйинда мағлубиятга учраган Ўзбекистон U-19 термаси Таиландга қарши ўйинда ғалаба қозонишга астойидил тайёрланмоқда. Эртага Баҳром Норсафаров шогирдлари ҳужумкор ўйин намойиш қилиши кутилмоқда. Табиийки, асосий таркибда ҳам бир қатор янги номларни кўришимумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Таиландга қарши 3-тур учрашуви 21 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 12:00да бошланади.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика