Latest news

16:29Эшитдик-да! Шерзод Насруллаевнинг Польша клубига трансфери амалга ошмай қолди. Нега?  1 16:27Қосимовнинг ОКМКси "Пахтакор"ни енгиб 2-ўринга чиқиб олган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:52Рубен Санчес: "Қадам-бақадам олдинга юришимиз лозим"  1 14:22Гиорги Папава: "Пахтакор"га қарши қандай ўйнашни ва мағлуб этишни ўрганиб олдик"  2 13:30МЮ Шешко бўйича таклифини оширди  6 12:59Италияда жамоа Б Серияга тушиб кетса футболчиларнинг маоши автоматик тарзда сезиларли даражада камаяди  0 12:19"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" ҳужумчиси бўйича келишувга эришди  3 11:49Мураббий илк бор ҳакамларни тайинлаш қўмитасига киритилди   2 11:32"Реал" тарбияланувчиси энди асосий жамоа билан шуғулланади ва 9-рақамни олади  1 10:42Рахим Стерлинг фаолиятини бошқа бир Лондон клубида давом эттириши мумкин  5 10:10АПЛнинг 4 та клуби ПСЖ ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 09:37Зидан келаси йил мураббийликка қайтади  7 09:06Шукрон Йўлдошев: “Жамоамизни муҳим баҳс кутиб турибди”  3 08:35Сон МЛС тарихидаги энг қиммат трансферга айланади  1 08:04Португалия футболи афсонаси 53 ёшида юрак хуружидан вафот этди  1

Ўзбекистон U-17 ўсмирлари Австрия ўсмирлари билан дуранг ўйнади News

Ўзбекистон U-17 ўсмирлари Австрия ўсмирлари билан дуранг ўйнади

Австрияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 5 сентябрь куни Австрия U-17 ўсмирлар терма жамоасига қарши ўртқолик учрашувида майдонга тушди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ўсмирлар ўртасидаги (U-17) жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 4-9 сентябрь кунлари Австрияда навбатдаги йиғинини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Мазкур йиғин давомида Нуралиев шогирдлари 5 ҳамда 7 сентябрь кунлари мезбон - Австрия ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган эди.

Терма жамоалар 5 сентябрь куни дастлабки учрашувини ўтказишди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Ўзбекистон ўсмирларининг учрашувдаги голига ярим ҳимоячи Равшанбек Ҳурсанов муаллифлик қилди. Нуралиев шогирдлари Австрияга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини 7 сентябрь куни ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичида иштитрок этади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика