Latest news

09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  7 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  1 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  7 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  2 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  4 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  0 01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  101 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  1 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  27 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  1 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  26 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  10 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  22

Ўзбекистон U-17 Эрон ўсмирларига кичик ҳисобда мағлуб бўлди News

Ўзбекистон U-17 Эрон ўсмирларига кичик ҳисобда мағлуб бўлди

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 22 август куни Эрон ўсмирлар терма жамоасига қарши учинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Тошкентда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 22 август куни Тошкентдаги «ЖАР» стадионида Эрон ўсмирлар терма жамоасига учинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди. Тенг курашлар остида кечган учрашувда Эрон ўсмирлар терма жамоасининг қўли баланд келди - 0:1. Учрашувдаги ягона гол ўйиннинг 35 дақиқасида киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Нуралиев шогирдлари Тошкентдаги йиғин давомида Эрон ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Дастлаб, 18 август куни ўтказилган ўйинда ўзбекистонлик ўсмирлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 20 август куни ўтказилган иккинчи ўйинда ҳам, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг қўли баланд келди - 2:1.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Тошкентдаги йиғини шу билан ўз якунига етди. Нуралиев бошчилигидаги терма жамоа ўзининг навбатдаги йиғинини 2-9 сентябрь кунлари Австрияда ўтказади. Ушбу йиғин давомида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси, Австрия ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита назорат-ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичида иштитрок этади.

Ўртоқлкик учрашуви. Тошкент. «ЖАР» стадиони.
Ўзбекистон U-17 - Эрон U-17 - 0:1
Гол:
Амир Муҳаммад Мазлум
Ўзбекистон: Ш. Эшбутаев, Ш. Раимов, З.Умаров, И. Абдуллаев, А. Комилов, О. Эркинов, Д. Хушбоков, Ж. Сиддиқов, Р. Хурсанов, Ш. Очилов, Х.Агзамов;
Заҳирадан майдонга тушганлар: А.Жўрабоев, Р.Ашурматов, Ш.Қиличев, Б.Даминов, А.Неъматиллаев, Ж.Давлатжонов, О.Хамробеков, И. Абдуллаев, А. Тўраев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика